UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  5 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  20 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  13 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  402 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1

"Нефтчи": Достон Турсунов Ереванга жўнаб кетди Янгиликлар

"Нефтчи": Достон Турсунов Ереванга жўнаб кетди

Хабарингиз бўлса керак, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси навбатдаги йиғинни Арманистон пойтахти Ереванда ташкил этишни режалаштирганди.
 Катта мураббий Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мазкур терма жамоамиз режага кўра бугун Ереванга жўнаб кетди.

Эътиборлиси ушбу йиғинга “Нефтчи” аъзоси Достон Турсунов (33-рақам) ҳам таклиф этилган. Истеъдодли ҳимоячи бунгача ҳам ёшлар терма жамоамизнинг деярли барча йиғинларида иштирок этиб келаётганди. Мураббийлар штаби Достонни навбатдаги хориж йиғинига ҳам таклиф этган. Шу боис Турсунов бугун терма жамоамиз делегация билан бирга Ереванга жўнаб кетди.

Айтиш жоизки, ушбу йиғин давомида ёшларимиз иккита синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Ўйинлар 12-14 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. 16 июнда эса терма жамоамиз юртимизга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Мусобақа финал босқичида Ўзбекистоннинг ёш футболчилари «В» гуруҳида Австралия, БАА ва индонезиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика