UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Диего Коста "Монако" ҳужумчиси Мбаппени феномен деб атади  4 19:43Буффон ҳазил тариқасида, фаолиятидаги 2000 учрашувни нишонлашга ҳаракат қилишини айтди  13 19:14Видич: "Погбанинг муаммоси шундаки, футбол бозори ақлдан озган"  11 18:45Фукс: "Раньерининг истеъфосида ҳамма "Лестер" футболчиларини айблашини билгандим"  5 18:40Қатар ФА президенти Шайх Ҳамад Тошкентдаги ўйинга келади  37 18:14Пирло: "ЮВентус" Чемпионлар лигасининг бошқа фаворитларидан кучлироқ бўлиши мумкин"  4 17:43"Челси" Мората учун 65 млн. евро тўлашга тайёр  9 17:18Омар Моманидан янги карикатура: Коутиньо  20 17:12Айуоби: "Арсенал"нинг барча футболчилари Венгер учун курашишмоқда"  11 16:41Апрелдаги "Реал" - "Барселона" учрашувини ким бошқаради?  17 16:40Olamsport: Нокаутчи боксчимиз сериясини давом эттирмоқда, 477 кг тошни кўтаришди ва бошқа хабарлар  1 16:29Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Канада U-23 термасига имкониятни бой берди  28 15:45Денис Суарес агенти: "Мижозим "Наполи"дан таклиф олгани йўқ"  1 15:20Бундеслиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  17 14:30“Андижон”: Бугундан яна навбатдаги ўйинга тайёргарлик бошланди  13

05 июн 20:58
Янгиликлар

"Нефтчи" "Бунёдкор" майдонидан бир очко олиб кетди

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) 1:1
Ҳакамлар:
М. Муҳамедов (Тошкент вилояти), М. Мажидов (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи:
Б. Галеев (Урганч).

Голлар:
Темур Аюпов (83, ассистент- Карлес Кото) - Муродбек Бобожонов 90

"Бунёдкор":
1.Павел Бугалов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Алибобо Раҳматуллаев (Сардор Рашидов, 65), 10.Анвар Бердиев (Темур Аюпов, 57), 11.Олександр Пишур, 15.Ислом Иномов, 23.Саҳоб Жўраев, 33.Олег Зотеев (Карлес Кото, 77).
Захира:
25.Мурод Зуҳуров, 14.Воҳид Шодиев, 16.Карлес Кото, 18.Бобур Акбаров, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев, 54.Тимур Аюпов.

"Нефтчи":
21.Ғайратжон Ҳасанов (С), 5.Иқболжон Бобохонов, 7.Александру Оника (Носир Отақўзиев, 80), 9.Павел Смоляченко (Отабек Зокиров, 68), 14.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 28.Абдуллоҳ Олимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 77.Левани Гвазава (Муродбек Бобожонов, 86).
Захира:
16.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Жаҳонгир Жиямуродов, 11.Носир Отақўзиев, 13.Александр Клецков, 30.Отабек Зокиров, 33.Мурод Бобожонов, 70.Иззат Ғаниев.

Огоҳлантиришлар
:
Саҳоб Жўраев (12), Смоляченко (32), Акмал Шораҳмедов (71), Ғайрат Ҳасанов (73)


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

90+3. Ўйин тугади. Барчага раҳмат.

90+1` ГООООООООООООООООООООЛ! 1:1! Муродбек Бобожонов!

90`
Павел Бугало ўз ўрнида!

89`
"Нефтчи" бурчак тўпи ишлаб олди. Сўнгги имкониятларидан бири...

88`
Карлес Котонинг зарбасини Ғайрат Ҳасанов ушлаб олди.

87` "Нефтчи" ҳимояга ётиб олди ва бу уларга қимматга тушди. Футболда ҳужумларни ҳам ташкил этиб туриш керак...

86`
"Нефтчи" таркибида ўзгариш: Гвазава ўрнига Муродбек Бобожонов тушди.

86`
Ўйин анча жонланди.

85` "Нефтчи" ҳам тезда ҳужум ташкил қилди. Лекин Носир Отақўзиев қулай имкониятдан фойдлана билмади.

83` ГООООООООООООООООООЛ! Темур Аюпов! "Бунёдкор" ниҳоят ўз мақсадига эришди! Темур Аюпов ҳужумчига хос тарзда ҳаракат қилиб, бир ҳаракати билан рақиб ҳимоячини чалғитди ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди, - 1:0!

81`
Александр Пишурнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

80`
"Нефтчи" таркибида ўзгариш: Александр Оника ўз ўрнини Носиб Отақзўиевга бўшатиб берди.

79`
"Нефтчи" яхши ҳужум ташкил этди. Лекин сўнгги сонияда уларга аниқлик етишмади.

77`
Олег Зотеев ўрнига Карлес Кото майдонга тушди.

75`
"Бунёдкор" навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бундан самара чиқмади.

74`
Ўйинда кичик тўхталиш.

73`
Ғайрат Ҳасанов тўпни ўйинга киритиш вақтини чузгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

71`
Акмал Шораҳмедов қўпол ҳаракати учун огоҳлантириш олди.

69`
"Бунёдкор" бу ўйини билан бугун қимматли очколарни бой бериши мумкин. "Нефтчи" эса очко билан қайтишга яқин...

68`
"Нефтчи" таркибида ўзгариш: Павел Смоляченко ўз ўрнини Отабек Зокировга бўшатиб берди.

67`
Сардор Рашидов "қалдирғочлар" ўйинига чирой ва шиддат олиб кириши мумкин. Агарда у ўзининг тўлиқ имкониятларини ишга сола олса...

65`
"Бунёдкор" таркибида яна ўзгариш. Алибобо Раҳматуллаев ўрнига, Сардор Рашидов майдонга тушди.

63`
Ўйин шуни кўрсатмоқдаки, шу зерикарли ўйин билан ҳам "Нефтчи" уйига очко билан қайтиши мумкин. Нечи очко биланлиги эса уларни ўзларига боғлиқ. Бир аниқ зарба ва ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин. 

60`
Павел Бугалога бугун етарлича иш топилмаяпти.

59`
Учрашувга шиддат қўша оладиган футболчилар майдонга туширилиши керак. Темур Аюповнинг дебюти омадли чиққанди. Бу сафарги ҳаракатларини кузатамиз.

58` Сергей Лушаннинг дебюти омадли чиқадими?

57`
"Бунёдкор" сафида ўзгариш:  Анвар Бердиев ўрнига Темур Аюпов майдонга тушди.

55`
"Бунёдкор" жарима зарбасини амалга оширди. Аммо Рақиб ҳимоячилар ушбу вазиятда ҳам сергаклик билан ўйнашди ва тўпни ўз жарима майдончалари атрофидан узоқлаштиришди.

53`
Ҳар иккала жамоа ўйинида ҳам ранг-баранглик кўзга ташланмаяпти...

51`
Хайрулла Каримовнинг ишончли ҳаракати жамоасини хавфли вазиятдан қутқариб қолди. Каримов Гвазавада ажойиб тарзда тўпни олиб қўйди.

50`
Сергей Лушан футболчиларга фаоллик билан кўрсатмалар бериб турибди...

49`
Бир гал бу дарвозабон, бир гал у дарвозабон тўпни ўйинга киритиб берди. Лекин айтарли ҳужумлардан дарак йўқ. Футболчилар оддий вазиятларда хатога йўл қўйишмоқда...

48`
Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. Ғайрат Ҳасановни тўпни ўйинга киритиб беради...

47`
Бугун стадионга ўйинни томоша қилиш Фарғонадан ҳам бир гуруҳ ишқибозлар ташриф буюришган. Ишқибозларнинг умумий сони эса 1000 тадан бироз кўпроқ...

46` Иккинчи бўлим бошланди!


45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45`
"Нефтчи" футболчилари биринчи бўлим сўнггида жарима зарбаси ишлаб олишди.

43`
Анвар Бердиев яхши вазиятга чиқиб борганди. Унинг дарвоза томон йўллаган зарбасига ҳимоячи туғаноқ бўлди.

41`
"Бунёдкор"нинг ҳужумларида бироз аниқлик етишмаяпти. Сергей Лушаннинг ўйлаб қўйган режалари ҳозирча иш бермаяпти. 

39`
Рўзимбой Аҳмедов "Бунёдкор" ҳимоячиларига етарлича ташвиш туғдира олмаяпти. Тўпни кўп йўқотмоқда "Нефтчи" ҳужумчиси.

37` Ўйин асосан майдон марказига кўчди.

35`
"Нефтчи" ҳозирча дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олгани йўқ.

33`
Майдонда футболчилар бош ҳакам билан бироз тортишиб қолишди ва ўйинда кичик узилиш.

32`
Павел Смоляченко огоҳлантирилди.

31` Эээээ, қойил! Ғайрат Ҳасановга яна бир бор тасанно! Бир дақиқа ичида иккита "сейв"! Дилшод Жўраевнинг кучли зарбаси ҳам Ҳасанов дарвозасига кириб бормади.

30`
Ҳозирча меҳмонлар  таркибида Ғайратжон Ҳасанов ажралиб турибди. Айнан шу посбоннинг ажойиб ҳаракатлари "Нефтчи"ни голлардан қутқариб турибди.

28`
"Нефтчи"нинг олдиндаги илк ҳаракатларидан бири. Лекин Павел Смоляченконинг осмон томон йўллаган кучли зарбаси ҳаммасини бузиб қўйди.

26` Олександр Пишур ва яна Ғайратжон Ҳасанов дуэли! Пишурнинг боши билан берган хавфли зарбасини Ғайратжон Ҳасанов маҳорат кўрсатиб бартараф этмоқда! Қойил, Ҳасанов!

25`
"Бунёдкор" бурчак тўпи тепди. Жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни Анвар Бердиев чалқанча услубда дарвоза томон зарба берди. Лекин Ғайратжон Ҳасанов бу вазиятда ҳам аниқлик билан ҳаракат қилди.

23` "Бунёдкор"нинг ҳужумларини меҳмонлар ҳимояси ҳозирча бартараф этмоқда. Ҳимоя яхши. Лекин ўрта чизиқ ва ҳужумчилар майдонда "йўқолиб" қолишгандек. Улар ижросидаги ҳеч қандай ўйланган ҳужум ёки комбинатцияларни ҳалича кўрмадик.

21`
"Нефтчи" футболчилари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

20`
Тўп назорати яна меҳмонлар томонига ўтди. Меҳмонларнинг илк бурчак тўпи.
 
18` Учрашувдаги илк ўта хавфли вазият Ғайратжон Ҳасановнинг ажойиб "сейв"и билан эсда қолди!

16` УҲҲҲҲ! Хавфли вазият! Пишур! Ғайрат Ҳасанов! Анвар Бердиев жарима майдончаси ичига турган Пишурга тўпни етказиб берди. Баланд бўйли Пишур боши билан дарвозани нишонга олди. Лекин яқин масофадан берилган зарбага Ғайрат Ҳасанов жуда ажойиб реакцияни кўрсатиб, беназир "сейв" кўрсатди! Балли, Ғайрат!


15` Учрашув темпини юқори даражада деб бўлмайди.

13`
"Бунёдкор" стандарт вазиятидан самарали фойдалана олмади. "Нефтчи" ҳимоячилари ҳозирча бехато ўйнашмоқда.

12`
Саҳоб Жўраев оддий вазиятда ўзига сариқ карточка ишлаб олди.

11`
Павел Смоляченко ўз жарима майдончаси олдида Олег Зотеевга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

10`
Ўйинда кичик устунлик мезбонлар тарафида. Лекин ҳозирча айтарли хавфли вазиятлар кузатилмаяпти.

8`
Иқболжон Бобохоновнинг қўпол хатоси жамоаси учун қимматга тушиши мумкин эди. Аммо тўп Пишургача етиб келмади хавф бартараф этилди.

7`
Мезбонларнинг узоқ ўйлаган режалари амалга ошмади. "Нефтчи" ҳимоячиларининг ишончли ҳаракати "қалдирғочлар" ҳужумини бузиб қўйди.

5`
Тўп билан кўпроқ меҳмонлар муомалада бўлишмоқда. Лекин иш ҳужумларгача етиб бормаяпти.

4`
"Бунёдкор"нинг илк ҳужуми. Чап қанотдан ташкил этилган ушбу ҳужумни Саҳоб Жўраев ўзининг кучли зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Лекин меҳмонлар посбони Ғайратжон Ҳасанов бу вазиятда ишончли ҳаракат қилди.

2`
Тўп билан меҳмонлар муомалада бўлишди. Лекин уларни режалаштирган ҳужумлари амалга ошмади.

1` Ўйин бошланди!


Учрашувни Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзда шарҳлаб боради.

Бугун "Бунёдкор" кўк, "Нефтчи" эса оқ либосларда ҳаракат қилишади.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1229
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  529
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: