Latest news

26 jul 22:29
News

"НБУ-Осиё": Олий лига вакили мағлуб этилди

Биринчи лига иштирокчиси "НБУ-Осиё"нинг айни пайтда Тошкентда, яъни ўз қароргоҳида йиғин ўтказётгани хусусида олдин хабар бериб ўтгандик.
Мухтор Қурбонов бошчилигидаги жамоа бугун олий лига вакили "Сўғдиёна" билан Тошкентда ўртоқлик баҳсини ташкил этди. Ва унда таркиби нисбатан бироз тажрибали бўлган рақиби дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишга эришди. "Банкирлар"нинг голларига Даврон Валижонов (2та) ва Аҳрор Каримов муаллиф қилди.

Жамоада айни пайтда бир қатор ёш футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Шунингдек биринчи лиганинг кўплаб жамоаларида тўп сурган Фарҳод Усмонов ҳам йиғинга келиб қўшилган. Бу ҳужумчи биринчи босқичда "Чуст-Пахтакор" шарафини ҳимоя қилганди.

"НБУ-Осиё" эртага энди олий лиганинг яна бир жамоаси "Шўртан" билан куч синашади. 30 июль куни эса "Пахтакор-2" билан, 1 августда "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишга келишиб олинган. Айтишларича мазкур учрашувлар орқали кўрикка келган футболчиларнинг хатти-ҳаракатлари текшириб олинади ва маъқул келганлари билан шартнома имзоланади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook