UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Назорат учрашуви. “Оқ-тепа” - "Гулистон" 1:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Оқ-тепа” - "Гулистон" 1:2

Бугун “Оқ-тепа” “Гулистон”га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
"Оқ-тепа” стадионида кечган баҳсда омад меҳмонларга кулиб боқди. Ҳисоб вакилларимиз томонидан очилди. 27-дақиқада Зокир Мирзааҳмедовнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг ҳужумчи Хуршид Йўлдошев дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди ва бундан унумли фойдаланди. Аммо орадан уч дақиқа ўтиб марказий ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан Никита Свиридов фойдаланиб қолди.

Иккинчи бўлимда иккала жамоа бош мураббий бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Табиийки, бу ўйиннинг боришига ўз таъсирини ўтказди. “Гулистон” сафида майдонга тушган тажрибали ўйинчилар сўнгги дақиқаларда учрашув тақдирини ҳал қилишди. Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни Рустам Қодиров гол билан якунлади. Шу тариқа кетма-кет учинчи назорат ўйинида мағлубиятга учрадик. Эслатиб ўтамиз, “Оқ-тепа” эртага “Қўқон-1912” билан куч синашади. Беллашув 11:00да “Оқ-тепа” стадионида старт олади.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ГУЛИСТОН” – 1:2 (1:1)
14 март. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам
: Шерзод Қосимов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев (Асилбек Омонов, 46), Нодир Тешабоев (Саид Топилов, 46), Абдумавлон Турсунов (Нодир Саъдуллаев, 46), Дониёр Усмонов (Темур Турдиев, 46), Алишер Орифжонов (Шоҳруҳ Пирназаров, 67), Собир Усмонхўжаев (Зафар Қорақулов, 46), Сергей Рекун, Зокир Мирзааҳмедов (Умид Зайниддинов, 46), Хуршид Йўлдошев Набижонович (Фарҳод Мирааҳматов, 46), Алишер Шоғуломов (Никита Павленко, 46), Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Маъруф Аҳмаджонов, 46).
“Гулистон”: Илҳом Жуманов, Никита Свиридов, Муҳаммад Файзуллаев, Дилшод Шукуров, Фаррух Зикрияев, Суҳроб Саримсоқов, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Бобурмирзо Усмонов, Алишер Хотамов, Азамат Абдуллаев, Шароф Айтбоев.
Захирадан тушганлар: Акбар Саттаев, Рустам Қодиров, Владислав Пурак.
Голлар: Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 27 – 1:0. Никита Свиридов, 30 – 1:1. Рустам Қодиров, 85 – 1:2.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика