UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  88 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  16 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

Назорат учрашуви. “Cерезо Осака” - “Манчестер Юнайтед” 2:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Cерезо Осака” - “Манчестер Юнайтед” 2:2

Ҳозиргина "Нагаи" стадионида “Cерезо Осака” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда дастлаб япониялик футболчилар Крис Смоллинг хатоси эвазига ҳисобни очишди. Жарима майдони ташқарисида Смоллинг тўп назоратини йўқотди уни рақиб футболчиси Сугимото эгалаб олган ҳолда тўпни дарвозага жойлади 1:0. Биринчи бўлимда "Манчестер Юнайтед" қанчалик гол уришга ҳаракат қилишмасин буни удалай олишмади. Шундай қилиб жамоалар 1:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни "Манчестер Юнайтед" анчайин ҳужумкор руҳда бошлади. Кетма кет ҳужумлар 54- дақиқага келиб ўз самарасини берди. Бурчакдан тўпни комбинацион усулда ўйинга киритиб Гиггз жарима майдони ичига кириб келди. Жарима майдони ичида Кагава бўш турганлигини кўрган Гиггз тўпни Кагава томон узатди. Кагава ҳам бундан унумли фойдалана олди - 1:1. Шундан сўнг "Манчестер Юнайтед" футболчилари ўйин темпини тушириб юборишди.

Натижада "Cезаро Осака" клуби аъзоси Минамино ажойиб тарзда "Манчестер Юнайтед" дарвозасига тўпни жойлади 2:1. Шундан сўнг ҳар иккала жамоа таркибида бир қанча футболчилар алмаштирилди. "Манчестер Юнайтед"да бу ўзгаришлар самарасини берди. Захирадан 56-дақиқада Кагава ўрнига майдонга тушган Заҳа 90 дақиқага келиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятдан асраб қолди - 2:2.

“Cерезо Осака” - “Манчестер Юнайтед” 2:2
Голлар:
Сугимото 34, Минамино 63 - Кагава 54, Заҳа 90.
"Манчестер Юнайтед": Линдегаард, Рафаэл (Фабио 79), Смоллинг, Фердинанд, Бюттнер (Эвра 79), Гиггз (Клеверли 79), Жонс (Андерсон 45), Кагава (Заҳа 56), Уэлбек, ван Перси (Янузах 69), Янг (Лингард 79).
Амалга оширилмаган пенальти: Кагава 52.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика