Latest news

12:45"Бухоро" хорижда йиғин ўтказадими? 0 12:38"Кашима Антлерс" - "Окленд Сити". Учрашувни африкалик ҳакамлар бошқариб боришади2 12:25Норхоновга кўплаб клублар қизиқишмоқда12 12:18Карим Бензема ЧЛ тарихидаги бешинчи рақамли тўпурарга айланди2 12:10Жавоҳир Сидиқовни табриклаймиз1 12:05Бобур Акбаров Малайзия ёки Эронга кетиши мумкин5 12:02"Крестовский" стадиони 1 рубль эвазига "Зенит"га топширилади2 11:58Стадион «Крестовский» будет передан в управление «Зениту» за один рубль0 11:51Виталий Ни: "Фозил Мусаев Японияда ўйнаши мумкинлигини инкор этмайман"9 11:44"Реал"нинг кейинги босқичдаги рақиби қайси жамоа бўлади (тахминлар)29 11:40Азиз Ғаниев: "Зенит"да ўйнашни ким ҳам истамайди дейсиз"14 11:28ЧЛда қатнашаётган испан клубларининг барчаси кейинги босқичга чиқди10 10:50Карвахаль: "Ҳеч ким 1/8 финалда "Реал" билан ўйнашни истамайди"13 10:50Карвахаль: никто не хочет играть с «Реалом» в 1/8 финала0 10:30Расмга изоҳ беринг73

03 sep 13:32
News

“Навбаҳор”нинг жаҳон андозаларига тўла жавоб берадиган стадионни қабул қилиб олишига оз қолди

Тан олиш керак, охирги йилларда юртимизда футболга бўлган эътибор ортиб бормоқда.
Бунга мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида барпо этилаётган янги стадионларни мисол келтириш мумкин. Эътибор қаратадиган бўлсак,“Навбаҳор охирги маротаба “Марказий” стадионда 2011 йилнинг 9 апрелида ўйнаган. Шундан буён жамоа уй ўйинларини Косонсойда ўтказиб келаётир. Бунга сабаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-2013 йилларда мамлакатда футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорига асосан Наманган шаҳридаги “Марказий” стадион реконструкция қилинмоқда. Охирги пайтларда “Навбаҳор”нинг ушбу стадионида катта ўзгаришлар қилинаётгани хусусида кўп ва хўп гапирилмоқда. Халқимизда минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган яхши деган гап бор. Шу боис бевосита холатнинг ўзидан хабардор бўлиш мақсадида ўтган пайшанба куни Наманган томон сафарга чиқдик. “Марказий” стадионга кириб борар эканмиз, у ерда иш жадал суръатда олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек водийда ҳар томонлама, жаҳон андозаларига тўла жавоб бера оладиган стадион қад ростлаганини кўриб суюндик.

Намангандаги “Марказий” стадионда бизни Аҳадхон Ибрагимов кутиб олди. Мақсадимизни билгач, ўзини стадион директори сифатида таништирган Ибрагимов бизни у ерда бўлаётган ўзгаришлар ва қурилиш ишлари билан эринмай тўла таништириб чиқди. Дарвоқе, ушбу стадион ҳақида икки оғиз, бугунги кунда “Марказий” номи билан юритилаётган стадион бундан 30 йил муқаддам ҳашар йўли билан қурилган экан. Стадион ҳудуди умумий айтганда, таҳминан 2,5 гектар ерни ўз ичига олади. Стадионни жаҳон андозаларига тўла жавоб бериши учун, ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, қайта таъмирлаш ишлари бошланган. Бу борада Наманган вилояти ҳокимлигининг ягона буюртмачи  инжинеринг компанияси (ОКС-Отдел капитального строительства) стадионни реконструкция ишларини тўла ўз зиммасига олган. Айтишларича, шу кунгача қурилиш учун 34 миллардга яқин сарф ҳаражатлар амалга оширилган. Стадионнинг олдинги холатидаги сиғими, 29700та мухлисга мўлжалланганди. Эндиликда эса 22000 нафар ишқибозни ўз бағрига сиғдира оладиган холатга қисқартирилди. Ўриндиклар пластмасса бўлиб, у Қарши шаҳридан келтирилди ва уни трибунага айнан қашқадарёлик ишчи ходимлар келиб ўрнатишмоқда. Ўриндиқлар кўк ва оқ рангда бўлади. Марказий трибунага қарама-қарши қанотдаги секторга ўриндиқлар шундай жойлаштириладики, унда оқ рангли пластмасс ўриндиқлардан “Навбаҳор” ёзуви жорий этилади. Стадион директорининг айтишича, ушбу ўриндиқлар учун мос равишда махсус футболкалар олинади ва шунда ҳам мухлислар кийиб олган футболкалардан “Навбаҳор” ёзуви пайдо бўлади.

“Марказий” стадионда бўлаётган катта қурилиш ишларида 300дан зиёд ишчи ҳодимлар меҳнат қилишди ва қилишмоқда. Уларнинг айримлари, Тошкентдан баъзилари эса воҳадан эканлиги маълум бўлди. Аҳадхон Ибрагимов билан стадиондаги ўзгаришларни кузатишимиз чоғида, ҳар бир бўлимнинг ишчи ходимлари билан суҳбатлашишга ҳам эришдик. Электр ишлари бўйича Тошкентдан ташриф буюрган рус миллатига мансуб бўлган ишчиларнинг бизга берган маълумотига кўра, стадионга жами 60та карнай қўйилган. Оралиқ масофаси 15 метр бўлиб, ҳар бир устунга иккитадан карнай ўрнатилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, учрашув чоғида стадион суҳандони ўйинчиларни таништираётганда мухлислар бемалол майдонда ҳаракат қилаётган футболчиларни билиб олиши мумкин. Стадионнинг айланиш вақтида илгарги табло ҳамон бўй кўрсатиб турганига гувоҳ бўлдик. Стадион директорининг таъкидлашича, бўйига 4, энига 8 метр бўлган табло олиб ташланмайди, фақат унга замонавий тарзда ўзгартириш киритилади. Учрашувдаги хавфли ва голли вазиятларни табло орқали қайта кўриш мумкин бўлади. Аҳадхон Ибрагимов билан марказий трибуна томонда барпо этилган асосий бино билан танишиб чиқдик. Бино уч қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватида ҳар бир жамоа учун иккитадан “А” ва “В” тоифадаги кийиниш ва ечиниш хоналари барпо этилган. Жамоа келажакда халқаро ўйинларда иштирок этса ҳам бу борада, стадионга келган хориж клубларига ҳам барча қулайликлар яратилганига иқрор бўлдик. Ҳакамлар хонасида ҳам барча қулайликлар яратилган. Шунингдек ҳар бир клуб учун алоҳида фитнес зал қилинган. Ушбу бинонинг иккинчи қаватида эса учрашув расмийлари ва меҳмонлари учун мўлжалланган иккита тамаддихона (буфет) барпо этилган. Учинчи қаватда эса  ВИП ложа, жамоа мутасаддалари ва журналистлар учун махусус жойлар қилинган. Ўйиндан сўнг ўтказиладиган матбуот анжуманига ҳам алоҳида хоналар ажратилган. Ибрагимовнинг айтишича, янги таъмирдан чиқарилаётган ушбу ўйингоҳда ОАВ учун барча қулайликлар яратиб берилади. “WiFi интернет тармоғи ҳам бўлади” - деб бизни ишонтиришга уринди стадион диретори.  Жамоа раҳбарлари ва ишчи ходимлари ҳам ушбу бинода фаолият юритишлари учун уларга ҳам мазкур бинода махсуслар хоналар қуриб битказилди. Шунингдек вилоят футбол федерация ҳам ушбу бинога кўчиб ўтиши кўзда тутилган. Ҳар бир хонага камида иккитадан кондиционер ўрнатилган бўлиб, лекин хоналар биз борган пайтда ҳали тўла зарур жиҳозлар билан таъминланмаганлигини кўрдик. Марказий трибунадаги ушбу бино уч қаватдан иборат бўлиб, жами 30дан ортиқ хоналар қуриб битказилган. Жамоалар энди майдонга айнан ушбу марказий трибунадан чиқишади.

Мухлислар стадионга учта эшикдан киришлари мумкин. Олди томонда иккита эшик, орқа тарафда битта. Стадион атрофида мухлисларга шароит яратиш мақсадида махсус дўконлари қилиниши режалаштирилган бўлиб, у ерда ичимлик ва егуликлар сотуви йўлга қўйилади. Стадионнинг олди ва орқа томонларида иккитадан чипта кассалари учун махсус дўконлар ҳам бапро этилмоқда. Айтганча, реконструкциядан чиқарилаётган стадиондаги стадион ёриткичлари (прожекторлар) ҳам янгиланди. Стадионнинг тўрттала томонида биттадан ёриткич ўрнатилган бўлиб, ҳар бир ёриткичда 30тадан лампочка қўйилган. Бизга берган маълумотига кўра, ушбу ёриткичларнинг ҳар бири 2000 люкс ёриткич кучига эга экан. ОФК талаби эса 1200 люкс эканлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бу борада “Марказий” стадионда талаб ортиғи билан бажарилган.

Стадион фойдаланишга топширилгача, “Навбаҳор” жамоаси ҳам ушбу стадиондаги бинога кўчиб ўтади. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги қарорига асосан стадионнинг олди тарафида “Навбаҳор” футболчилари учун тураргоҳ жойлари барпо этилган. Бассейн, Сауна ва ресторан, буларнинг барчаси ушбу ерда мужассам бўлиши кўзда тутилган.

Стадиондаги холат билан танишиб бўлгач, диққатимизни шу куни ям-яшил бўлиб турган майдонга қаратдик. Майдонни идеал холатга олиб чиқишга ҳаракат қилаётган махсус ишчи ходимлар, масъулиятни ҳис қилган холда астойдил меҳнат қилаётганини кўрдик. Уларнинг раҳбари бўлмиш, Икром Суюновни суҳбатга тортдик. Сурхондарёлик йигитнинг бизга берган маълумотларига кўра, ўтган ойнинг бошларида лабараториядан ўтказилган қумга Португалиядан келтирилган уруғ сепилган. Дастлаб 150 кг уруғ сепилди ва кейинроқ маълум муддат ўтгач, яна уруғ сепилди. Фақат бу сафар 450кг уруғ сепилган. Майдонларни яратиш борасида мутахассис бўлган Суюновнинг бизга берган маълумотларига қараганда, “Марказий” стадиондаги майдонга умумий айтганда, Португалиядан келтирилган уруғдан 1 тонна сепилади. Майдонни суғориш учун махсус фонтанлар қилинган. Ҳар куни вақти вақти билан майдон суғорилиб, уруғ ўстирилмоқда.

- Яна 15 кундан кейин футболчилар келиб бемалол машғулот ўтказиши мумкин – дейди Ўткир Суюнов. Бу мутахассис Тошкентда яқинда қуриб битказилган “Бунёдкор” спорт мажмуасидаги тўртта машғулот ўтказиш учун мўлжалланган майдонни ўзи бошчилигидаги ходимлар қилганини айтди. Шунингдек пойтахтдаги “Жар” ва “Пахтакор” майдонларининг ҳам ушбу сурхондарёлик мутахассислар тайёрлашганини қўшимча қилиб ўтди. Ўткир аканинг айтишича, битта майдонни нолдан тайёрлаш учун олти ой вақт керак бўлар экан. Майдоннинг умумий хажми 113га70 метр бўлиб, у чизиқлар ва дарвоза ўрнатилганидан сўнг, 105га68 кўринишда бўлиши таъкидланди. Дарвоза ва унинг тўри, Тошкентдан олиб келинади. Майдон ва трибунадаги оралиқ масофа олти метр бўлиб, майдон четига дастлаб асфалт ётқизилади ва шундан сўнг унинг устига резинка қопланади. Илгари ушбу стадионда футболчиларнинг майдонга чиқиш жойидан, бундан буён фақатгина 01 ва 03 тиббий ёрдам химати автоуловлари киришади. Айтганча, стадионнинг орқа тарафида автоуловлар учун махсус турар жойлари қилиниши режалаштирилган.

Хуллас Наманган сафари биз учун ижобий ва қувонарли бўлди дейиш мумкин. Стадионда 70 фоиз иш амалга оширилган ва у ерда 30 фоиз иш қолган. Аҳадхон Ибрагимовнинг гапларига кўра, стадион катта эхтимол билан октябрь ойида фойдаланиш учун топширилади.  

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook