UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  16 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  35 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

"Навбаҳор": Ёш футболчилар шарафланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёш футболчилар шарафланди

Наманган шаҳридаги «Орзу» тантаналар мажмуасида «Навбаҳор» футбол клуби қошидаги 17-сонли Олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар «Навбаҳор-Умид» футбол мактаби тарбияланувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир бежизга янги йил байрами арафасида ўтказилмаганлигини эътироф этиш жоиз. Зеро, якунига етган 2013 йилда футбол мактаби тарбияланувчилари қатор мусобақаларда юқори ўринларни қўлга киритиб, «Навбаҳор»нинг келажаги ишончли қўлларда эканлигини амалда намойиш этиб беришди.

Янги йил байрами ва футбол мактаби тарбияланувчиларини тақдирлаш мақсадида ўтказилган тадбирда ёш футболчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишди. Шу куни тарбияланувчилар учун чин маънода байрам уюштириб берилди. Бир пиёла чой устида жам бўлган ёш футболчилар санъаткорларнинг чиқишларидан ҳам завқ олиш билан бир қаторда даврани ҳам қизитишди. Мураббийлар, ота-оналар ва меҳмонлар тадбир давомида сўз олиб, барчани янги йил билан муборакбод этиш билан бир қаторда футбол мактабида таҳсил олаётган ёш футболчиларни кейинги фаолиятларига улкан муваффақият ва зафарлар тилашди.

«Навбаҳор-Умид» футбол мактаби тарбияланувчилари 2013 йил давомида Ўзбекистон футбол федерацияси, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланган йиллик тақвимга кўра Республика, вилоят биринчиликларида иштирок этиб муносиб ўринларни қўлга киритишди. Жумладан 2013 йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида 1999 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилиги «Ёшлик кубоги»да фархли 3-ўрин;
Наманган шаҳрида сентябр ойида 1998 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилигида фархли 1-урин;

1997-1998 ва 1999-2000 йилларда туғилган болалар ўртасидаги олий ва биринчи лига жамоалари тайёрлов гуруҳларининг Ўзбекистон Чемпионати водий минтақасида муваффакиятли қатнашиб, финал боскич йулланмаси қўлга киритилди.

Наманган шаҳрида ноябр ойида Ўзбекистон олий лига профессионал клублари қошидаги футбол мактаби тарбияланувчиларининг 2002 йилда туғилган болалари ўртасида Ўзбекистон Чемпионатида фархли 1-ўрин;
9-20 декабр кунлари Наманган вилояти ҳокими кубоги мусобақасида футбол мактабининг 1995-1997 йилларда туғилган тарбияланувчилари тенгқурлари ўртасида ҳам муваффақиятли иштирок этиб фахрли 1-ўрин.

Жорий йилда иккинчи лига жамоалари ўртасида ўтказилган Наманган вилоят биринчилигида ҳам футбол мактабининг «Навбахор-Умид» жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Ушбу муваффақиятлар самараси ўлароқ бугунги кунда футбол мактаби тарбияланувчиларининг кўпчилиги олий, биринчи лига ва ёшлар биринчилигида иштирок этиб келишмоқда. Шу билан биргаликда футзал жамоаларида ҳам айнан ушбу футбол мактаби тарбияланувчилари муносиб тарзда фаолият юритиб келишмоқда. Умумий ҳисобда айни пайтда 17-Олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар «Навбаҳор-Умид» футбол мактабида 318 нафар шуғулланувчи 28 та гуруҳ машғулотларида иштирок этишмоқда. Уларга 14 нафар малакали мураббийлар миллонлар ўйини сир-асрорларни ўргатиб келишмоқда.

Тадбир давомида Наманган вилоят ҳокимлигининг маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи, «Навбаҳор» футбол клуби вице-президенти Расулжон Низамбаев сўз олиб, йиғилганларни кириб келаётган янги йил билан қутлади. Шу билан биргаликда, футбол мактаби тарбияланувчиларига келгусида ҳам муваффақиятли тарзда тўп суриб, «Навбаҳор» ва терма жамоаларимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қиладиган футболчи бўлиб етишишларига тилак билдирди. Шундан сўнг, 2013 йил давомидаги турли мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган футболчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларга медаллар, диплом ва эсдалик совғаларини Наманган вилояти футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Баҳромжон Холмирзаев, «Навбаҳор» футбол клуби ижрочи директори Ғанишер Исмаилов, Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Наманган вилояти бўлими бошлиғи Машрабжон Алиханов ва «Навбаҳор-Умид» футбол мактаби директори Акмал Раҳмановлар топширишди.

Футбол мактабининг ёш тарбияланувчиларини ҳам мукофотлардан қуруқ қолмаганликларини эътироф этиш жоиз. Хусусан мураббийлар ўртасида ўтказилган сўров якунларига кўра тўртта ёш тоифасидаги ёш футболчилар турли номинацияларда йилнинг энг яхшилари деб топилишди. Уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шу билан биргаликда, футбол мактабида муносиб тарзда фаолият юритиб келаётган мураббийлар Раҳим Ғофуров ва Аъзам Раджаббаевлар ҳам ҳомийлар томонидан тақдирланишди. Байрам кечаси сўнггида футбол мактаби тарбияланувчиларига янги йил совғаларини улашиши эса ёшларнинг кайфиятини янада кўтарди. Хуллас тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари «Орзу» мажмуасини ҳурсандчилик билан тарк этишди. Ўз навбатида бу каби эътибор ёш футболчиларга келгуси мусобақаларда ўзига ҳос ғалаба руҳини бериши турган гап.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика