UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  0 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

"Навбаҳор": "Тўрт футболчи ўринбосарлар таркибига ўтказилди" Янгиликлар

"Навбаҳор": "Тўрт футболчи ўринбосарлар таркибига ўтказилди"

14 сентябрь куни Ўзбекистон чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Бухоро"га қарши бўлиб ўтади. 3-сентябрдан буён жамоа мураббийлар штаби кунига икки махалдан машғулот ўтказиб келмоқда.
Бугунги машғулотда Аюбхон Гаппаров бетоблиги боис иштирок этолмаган бўлса, Акрам Бахриддинов номаълум сабабга кўра жамоа қароргоҳига келмади. Шунингдек Собир Ҳамидов, Абдураззоқ Жўраев, Абдулазиз Султонов ва Абдумалик Абдуллаевлар ўринбосарлар таркибига ўтказилгани учун машғулотда кўринишмади. Жаҳонгир Меҳмонов оёғида бироз жарохати борлиги туфайли якка тартибда енгил машқлар бажарди. Шу сабабли ҳимоячини 9 сентябрь кунги "Пахтакор"га қарши назорат ўйинига жалб этмасликка қарор қилинди. Дарвозабон Павел Леус ҳам Тошкентга бормайдиган бўлди. "Шерлар" билан беллашув Қибрайда ўтказилади. Эртага соат 16.00 да "Навбаҳор" йўлга отланади.  

Бугунги машғулот узоқ масофадан тўпни аниқ ошириш устида ишлашдан бошланди. Сўнгра таркиб иккига бўлиниб, қисқача икки таймдан ўйин ўтказишди. Беллашувда сариқ либосли таркиб 5:2 ҳисоби билан зафар қучди. Александр Лупашконинг хет-триги ва Рўзим Аҳмедовнинг дубли "Сариқлар"га ғалаба келтирди. "Қизиллар"дан эса Аъзам Алиев ва иккинчи бўлимда "қизиллар"га қўшилиб олган дарвозабон Виктор Мочаловлар гол уришга муваффақ бўлдилар.

"Сариқлар": Виктор Мочалов, (Ислом Жўраев иккинчи бўлимда) Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Тимур Султонов, Ислом Исмоилов, Азим Аҳмедов, Ғайрат Жўраев, Александр Лупашко, Рўзим Аҳмедов.
"Қизиллар": Павел Леус, Рустам Аъзамов, Тимур Яфаров, Дурбек Умаралиев, Билол Шарофутдинов, Аъзам Алиев, Оятулло Мухитдинов, Соҳиб Абдуллаев.
Голлар: Алиев, (0:1). Лупашко, (1:1). Р.Аҳмедов, (2:1). Мочалов, (2:2). Лупашко, (3:2). Лупашко, (4:2). Р. Ахмедов, (5:2)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика