UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9

«Навбаҳор» стадионининг янги қиёфаси Янгиликлар

«Навбаҳор» стадионининг янги қиёфаси

Бугун Ўзбекистоннинг қай гўшасига борманг, улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз.
Замонавий қурилиш техникалари гуриллаб ишлаётган объектлар, ишнинг боришини муҳокама қилаётган қурувчию меъморлар даврасига дуч келасиз. Кунора кўзингиз тушиб, одатий ҳолдек кўникиб қолганингиз бу жараёнлар самараси муҳташам бинолар, кенг ва равон йўллар, замонавий таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият иншоотлари тимсолида намоён бўлади.
Наманган шаҳрида мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрамига муносиб туҳфа сифатида фойдаланишга топшириш саъй-ҳаракатлари кетаётган “Навбаҳор” стадиони ана шундай йирик қурилиш майдонларидан биридир.
Президентимиз раҳнамолигида спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар ёшларимизнинг халқаро миқёсдаги улкан ютуқлари гарови бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, футболнинг моддий-техник базасини замонавий андозалар асосида мустаҳкамлаш, футболчилар, мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаш борасида кўрилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ўзбек футболининг жаҳон миқёсига чиқишида катта аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 19 январдаги “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.
“Навбаҳор” стадионини мазкур ҳужжат асосида Наманган вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси буюртмасига кўра жаҳон андозалари даражасида реконструкция қилишга киришилганига кўп бўлгани йўқ. “12-Трест” очиқ акциядорлик жамияти, “65-қурилиш бошқармаси” ва бир қатор ёрдамчи пудратчи корхоналар бунёдкорларининг фидокорона меҳнати билан бугун стадион мажмуаси кўркам қиёфага кирди. Тўртта ёритиш минораси худди шаҳарнинг тўрт томонидан кишиларни шу манзилга чорлаётгандай таассурот уйғотади. Тез кунларда ушбу минораларга машҳур “Филипс” фирмасининг ёритиш тизимлари ўрнатилади ва стадион тунда ҳам кундузгидай чароғон бўлади.
Марказий дарвозадан кираверишдаги икки томондан юқорилаб борган зиналар гўё меҳмонларга қучоқ очаётгандек. Ичкарига киришингиз билан томошабинлар трибунасининг улуғвор қиёфасидан ҳайратингиз ошади. Ўртада мажмуанинг асосий объекти – ўйин майдонида энди униб чиқаётган майсаларга автоматлаштирилган ҳолда сув пуркаб турилади.
– Майдонни Ўзбекистон Футбол федерацияси қошидаги “Футбол плюс” корхонасининг мутахассислари тайёрлашмоқда, – дейди Наманган вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси бош муҳандиси Дилшод Йўлчиев. – Голландиядан келтирилган махсус майса уруғи сепилди, яна икки марта бошқа нав уруғларини сепиш белгиланган. Натижада майдон тўрт фаслга ҳам чидамли, йил давомида бирдай кўм-кўк яшнаб турадиган майсалар билан қопланади.
Лойиҳа қиймати 40 миллиард сўм бўлган мажмуадан, аввалгисидан фарқли равишда спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар ва маъмурият учун мўлжалланган хоналар, анжуманлар зали ўрин олган. Футбол мусобақаларини тасвирга олиш учун оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам қулай шароитлар яратилмоқда. Муҳандислик таъминоти талабларига кўра, йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар пастки ва юқори қаватларга бўлинган. Трибунада ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор мавжуд.
Видео табло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан тўғри эфирга узатиш, теле ва радио трансляция сифатини таъминлашга хизмат қилади.
Стадион қурилиши билан танишиб юрган чоғимизда хорижлик меҳмонлар ташриф буюриб қолди. Маълум бўлишича, улар Осиё Футбол конфедерацияси вакиллари бўлиб, эксперт сифатида стадион қурилишининг халқаро андозалар талабига жавоб бериш шартлари билан қизиқаётган экан. Меҳмонлар аввал қурилиш объектини бир чеккадан айланиб чиқиб, давом этаётган ҳар бир жараён юзасидан маълумотлар олди. Сўнгра бунёдкорлик ишларининг навбатдаги босқичларига эътибор қаратди.
– Стадионнинг маъмурий биносида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун кенг ва шинам хоналар ажратилгани, замонавий ахборот- коммуникация воситаларининг барча турлари билан ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилгани диққатга сазовордир, – дейди Осиё Футбол конфедерацияси клублар мусобақалари бошқармасининг бошлиғи Бенжамин Тан. – Чунки халқаро андозалар даражасида барпо этилаётган мазкур стадион жаҳон миқёсидаги ўйинларга мезбонлик қилиши табиий.
Президентимизнинг юқорида зикр этилган қарори асосида қабул қилинган дастурда вилоятдаги мавжуд стадионлар ва клублар қошидаги футбол мактабларининг спорт иншоотларини таъмирлаш, янгиларини қуриш, жиҳозлаш ишлари ҳам изчил олиб борилмоқда. “Навбаҳор” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби спорт иншоотлари, Косонсой туманидаги “Косонсой”, Чуст туманидаги “Пахтакор” стадионлари ва шу клублар қошидаги 22, 8-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари иншоотларини реконструкция қилиш кўзда тутилган. Наманган, Мингбулоқ, Норин, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Поп туманларидаги стадионларда ҳам шундай ишлар амалга оширилади.
Бундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, спортни ривожлантириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган амалий тадбирлар баркамол авлодни тарбиялаш, эл-юрт фаровонлигини янада оширишга хизмат қилиш баробарида халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яққол намойишидир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика