UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  13 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  32 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  29 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

“Навбаҳор” стадионида қурилиш ишлари қизғин Янгиликлар

“Навбаҳор” стадионида қурилиш ишлари қизғин

Мамлакатимизда футболни ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор спортнинг ушбу тури бўйича халқаро эътирофга молик муваффақиятлар гарови бўлиб хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг 2011 йил 19 январда қабул қилинган “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида Наманган вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” стадионида бунёдкорлик ва реконструкция ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Стадион мажмуасида аввалгисидан фарқли равишда спортчилар, ҳакамлар, ва мураббийлар учун алоҳида хоналар, анжуманлар зали барпо этилмоқда. Йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар замонавий муҳандислик талабларига кўра пастки ва юқори қаватларга бўлинган, трибунада ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор мавжуд. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам қулай шароитлар яратилмоқда.

Битта видеотабло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳамда теле- ва радиотрансляция сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Йирик қурилиш майдонига айланган мазкур объектни Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда вилоятда давлатимиз раҳбарининг қарори асосида махсус дастур қабул қилиниб, мавжуд стадионлар, футбол клублари қошидаги мактабларнинг спорт иншоотларини таъмирлаш, янгиларини қуриш, замон талаблари даражасида жиҳозлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур дастурга мувофиқ, “Навбаҳор” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби спорт иншоотлари, Косонсой туманидаги “Косонсой”, Чуст туманидаги “Пахтакор” стадионлари ва шу клублар қошидаги 22-, 8-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари иншоотларини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

Наманган, Мингбулоқ, Норин, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Поп туманларидаги стадионларда ҳам шу каби ишлар амалга оширилиб, инфратузилмаси яхшиланади ва жиҳозланади.
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика