UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1

"Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашув олдидан Янгиликлар

"Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашув олдидан

Бугун Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. Учрашув аввал белгиланганидек, соат 16.30да бошланади.
Шу сабабдан “Сўғдиёна” футбол клубининг расмий твиттерида ўйинни соат 16.00га кўчирилганлиги ҳақида тарқатилган хабар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Рақиблар шу кунга қадар олий лигада ўзаро 36 марта куч синашишган. 19 учрашувда “Навбаҳор” ғолибликни қўлга киритган бўлса 12 та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани қўлга киритган. Бешта қарама-қаршиликда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 64-39, “Навбаҳор” фойдасига. Жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 йилги учрашув тарихда қолган. Наманганда ўтган учрашувда 6:3 ҳисоби кузатилганди.

Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги навоийлик ҳакамлар бошқаришади. Бобомуродовга қанотларда Обид Жумаев ва Рустам Самандаровлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида андижонлик Акмал Раҳимов қайд этилган. Вячеслав Валицкий зиммасига эса назоратчилик вазифаси юклатилган. Учрашувнинг бориши ҳақида расмий твиттер саҳифамизда танишиш имконига эга бўласизлар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика