UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   4 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  7 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14

"Навбаҳор": Машғулотлар бошланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Машғулотлар бошланди

Бугун "Навбаҳор" жамоаси аъзолари янги мавсумга тайёргарликни бошлашди. 29 декабрга қадар ўтказиладиган машғулотларда асосан маҳаллий футболчиларни иштирок этишлари кўзда тутилган.
Кунига бир маҳалдан ўтказиладиган машғулотларга бош мураббий Мустафо Байрамов бошчилик қилмоқда. Дастлабки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилади. Умумий ҳисобда дастлабки кунги машғулотда 20 нафар футболчи қатнашди. 2013 йилги чемпионатда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Рўзим Аҳмедов, Рустам Аъзамов ва Павел Леус келгуси фаолиятларини бошқа клубларда давом эттиришлари ойдинлашди. Шунингдек, мавсумнинг сўнгги қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборган Илҳом Бойдедаев ҳам "Нефтчи" сафида шуғулланмоқда. Қолган футболчилардан ҳали ҳеч ким жамоадан кетишини билдириб раҳбариятга мурожаат қилмади. Якунига етган чемпионат сўнггида жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаган Нўъмон Ҳасанов январь ойида бошланадиган йиғинда ишини давом эттиради. Ҳасанов икки кун олдин Наманганда бўлиб, клуб раҳбарлари билан учрашиб, кейинги режалар хусусида келишиб олганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

Жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида фикр юритадиган бўлсак, 2014 йилнинг 3 январидан 19 январига қадар ўтказиладиган машғулотлар Наманган шаҳрида ташкил этилади. 22 январдан эса “Навбаҳор” тайёргарликни Тошкентда давом эттиради. Февраль ойининг дастлабки ўн кунлиги оралиғида Туркияга сафар уюштириш ҳам режалаштирилмоқда. Агарда ушбу режа амалга ошадиган бўлса “Навбаҳор” Туркияда икки ҳафталик йиғин ўтказиш имконига эга бўлади.

Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокараларга киришишган. Лекин, айнан кимлар билан музокаралар олиб борилаётганлиги сир тутилмоқда. Шу ўринда, айтиш жоизки мураббийлар штаби янги мавсумда жамоа ўзагини ёшартиришга эътибор қаратишларини билдиришган. Шу мақсадда таркибга маҳаллий бўлган иқтидорли ёшларни жалб этиш кўзда тутилмоқда. Улар тажрибали ўйинчилар билан тўп суриш орқали маҳоратларини ошириб боришади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика