UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  4 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  3 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  22 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  15

"Навбаҳор" марказий стадиони 22 минг ўриндиқли бўлди Янгиликлар

"Навбаҳор" марказий стадиони 22 минг ўриндиқли бўлди

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган - “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, Универсиада мусобақалари ёш спортчиларимиз учун том маънода маҳорат ва чиниқиш мактаби вазифасини ўтамоқда.
“Баркамол авлод” спорт мусобақаларига 2014 йилда Наманган вилояти мезбонлик қилади.

Айни кунларда ёшларимизнинг юксак спорт чўққиларини забт этиш йўлидаги муҳим босқичлардан бири бўлган “Баркамол авлод” мусобақаларининг юқори савияда ўтишини таъминлашга қаратилган тайёргарлик ишлари, жумладан, мавжуд спорт иншоотларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва янгиларини қуриш борасидаги ишлар қизғин давом этмоқда. Ушбу нуфузли тадбирнинг тантанали маросимлари “Навбаҳор” марказий стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Президентимизнинг 2011 йил 19 январдаги “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Навбаҳор” стадионида амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция ишлари натижасида бугун мазкур мажмуа янада кўркам ва замонавий қиёфа касб этмоқда. Марказий дарвозадан кираверишда икки томондан юқорилаб борган зиналар гўё меҳмонларга қучоқ очаётгандек. Мажмуанинг асосий объекти - майдон тўрт фаслда ҳам кўм-кўк яшнаб турадиган майса билан қопланган.

Спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар ва маъмурият учун мўлжалланган хоналар, анжуманлар залида барча қулайликлар яратилган. Муҳандислик таъминоти талабларига кўра, йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар пастки ва юқори қаватларга бўлинган. Ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор ажратилган.

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган тўртта ёритиш минораси стадионнинг тунда ҳам кундузгидай чароғон бўлишини таъминлайди. Видео табло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланган шарҳловчилар хонаси мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор қилиб бориш, ўйинларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш, теле ва радио трансляция сифатини оширишга хизмат қилади.

Маъмурий бинода оммавий ахборот воситалари ходимлари учун кенг ва шинам хоналар ажратилиб, замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланган.

Айни пайтда маъмурий бинода пардозлаш, электромонтаж, сантехника, ҳаво алмаштириш, паст кучланишли электр манбаси тармоқларини тортиш ва жиҳозлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

- “Баркамол авлод” мусобақалари дастурига киритилган спорт турлари бўйича иншоотлар, иштирокчилар жойлаштириладиган меҳмонхона ва ётоқхоналар ҳамда бошқа ижтимоий-маиший объектларни тайёрлаш бўйича ҳам қатъий жадвал асосида иш олиб борилаётир, - дейди Наманган вилояти ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси мутахассиси Ривожиддин Эгамбердиев. - Бу борада тендер қиймати 25 миллиард 738 миллион сўмликдан зиёд қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Мусобақалар ташкил этиладиган “Дўстлик” теннис корти, “Паҳлавон”, “Баркамол авлод” спорт мажмуалари, Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-педагогика, Наманган муҳандислик технология институтлари, Олимпия захиралари, тиббиёт, санъат коллежлари, хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ётоқхона ва спорт заллари, Олий спорт маҳорати мактаби иншоотларида кенг кўламдаги таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Наманганда “Баркамол авлод - 2014” мусобақаларини ҳар жиҳатдан юксак савияда ўтказиш учун тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика