UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  5 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1

"Навбаҳор": Мактубингизни олдик Янгиликлар

"Навбаҳор": Мактубингизни олдик

Сайтимизнинг электрон манзилига куни-кеча мухлисларимиздан турли мазмундаги хат олдик.
 Хусусан Камрон исмли ўқувчимиз биринчи давранинг сўнгги уч учрашувида жамоамиз сафида 77-рақам остида ҳаракат қилган Муҳаммад Расулов ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилган. Аслини олганда Расулов мавсум бошида “Навбаҳор”да Муҳаммад Абдуллаев номи билан рўйхатдан ўтган. Биринчи давра ўрталарига келиб эса жамоамиз аъзоси фамилиясини Расулов деб ўзгартирди. Бу иш билан шуғулланадиган ташкилотлардан тегишли хужжатлар тақдим қилингач, Абдуллаев Расулов деб қайтадан рўйхатдан ўтганди. Шу сабабли, чемпионат бошида эълон қилинган таркибдаги Муҳаммад Абдуллаевга тегишли бўлган маълумотлари эндиликда Муҳаммад Расуловга тегишли ҳисобланади.

 Музаффар исмли мухлисимиз эса ўз таклифларини баён этганлар. Яъни ушбу ўқувчимиз ҳар йили анъанавий тарзда “Навбаҳор кубоги” мусобақасини ўтказиш таклифини ўртага ташлаган. Турнирда вилоятнинг барча туманларидан келадиган жамоаларини иштирок этиши ва уларга “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиларини устозлик қилиши ҳам мақсадга мувофиқ эканлиги эътироф этилган. Музаффар айнан шу йўл орқали иқтидорларни кашф этиш мумкинлигини ҳам билдирган.

Ушбу таклифни клуб раҳбарияти билан ўрганиб чиқиб, имконият даражасида амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
 
Мухлисларимизнинг ана шу мазмундаги таклифлари “Навбаҳор” учун муҳим эканлигини ҳам эътироф этиш ўринли. Шу сабабдан келгусида ҳам жамоамиз ишқибозларидан шундай таклифларни кутиб қоламиз. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика