Latest news

06 feb 21:40
News

"Навбаҳор" бугундан навбатдаги йиғинга киришди

Наманганликлар бир неча кунлик қисқа таътилдан сўнг яна йиғинга киришди.
Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг "СА"га хабар беришича жамоа аъзолари бугун Тошкентдаги Ўзбекистон меҳмонхонасида йиғилди. Машғулот эса "Оқ-тепа" стадионида ўтказилди.

Таркибга кутилганидек Алишер Шоғуломов билан Ориф Мамажонов қўшилди. "Бунёдкор" вакиллари катта эхтимол билан бу йилги мавсумни "лочинлар" сафида ўтказадиган кўринади.

Бундан ташқари мураббийлар штабида қўқонлик Зоҳид Нурматовнинг ҳам иш бошлаганини айтиб ўтиш керак. Бу мутахассис охирги йилларда Гулистонда айнан Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам бериб келаётганди. Эндиликда улар Наманганда ҳам ҳамкорликда ишлайдиган бўлди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook