UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  3 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  36 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0

"Навбаҳор": Бахтиёр Ёқубов таркибга қўшилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Бахтиёр Ёқубов таркибга қўшилди

Бир неча йил давомида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи Бахтиёр Ёқубов навбатдаги мавсумни жамоамиз сафида ўтказиши мумкин.
Янги мавсумга тайёргарликни Фарғонада бошлаган футболчи олдинги ҳафтада “Нефтчи”ни тарк этгач, “Бухоро” йиғинига қўшилганди. Бир неча кун бухороликлар билан бирга шуғулланган Ёқубов айни пайтда жамоамиз сафида шуғулланмоқда. 1984 йилнинг 13 сентябрида туғилган ярим ҳимоячи 2013 йилги чемпионатда “Нефтчи” сафида 18 та ўйинда майдонга тушганди. Шунингдек, биринчи лига вакили “Қўқон-1912” жамоасидан ҳужумчи Искандар Алимбоев (24.10.1985) ҳам жамоамизда кўрикдан ўтмоқда. Ўз навбатида мавсумлар оралиғида жамоага жалб этилган ҳимоячи Азизбек Ғуломхўжаевни “Навбаҳор” лагерини тарк этганлигини эътироф этиш жоиз.

Эртага жамоа пойтахтдаги навбатдаги назорат учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади. Ўйин “Бунёдкор” ўйингоҳининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Жиззахликларга қарши учрашув якунлангач, футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 22 февралдан “Навбаҳор” тайёргарликнинг навбатдаги қисмини яна Тошкентда давом эттиради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика