Latest news

19:19Спортчилар ижтимоий тармоқларда3 19:06АПЛ. "Саутгемптон" амалдаги чемпионни йирик ҳисобда мағлуб этди6 19:05Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:153 18:45Фибель "Анжи" футболчисига айланди3 18:45Фибель стал игроком «Анжи»0 18:14Тожикистон ёшлар терма жамоаси аъзоси "Машъал" сафида кўрикдан ўтади18 18:14Кассано фаолиятини якунлаши мумкин2 18:14Кассано может закончить карьеру0 18:07Максимилиан Фомин Уммон клуби билан шартнома тузди ФОТО34 17:54Футзал. Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси эртага йиғинни бошлайди3 17:52Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ"нинг "Сибирь" билан ўйин учун таркиби маълум 3 17:43Клюйвертнинг сўзларига кўра, ПСЖ Депайни харид қилишга уринмаган2 17:43Клюйверт отрицает, что «ПСЖ» пытался приобрести Депая0 17:37Футзал. Олий лига, 3-тур, 6-кун. "Бунёдкор" - "Ардус" 1:40 17:12Михайлович: "Макси Лопес ҳалигача ўзи билан кир ювадиган машинасини олиб юрипти"8

26 sep 10:54
News

"Насаф"га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди

Ўзбекистон Кубогининг бу йилги финали ҳам Кубокнинг эгаси ҳам маълум бўлди. Афсуски бу соврин бу сафар ҳам "Насаф"га насиб этмади.
Финалда тенгма-тенг ўйинда бари-бир тажриба ўз сўзини айтди. "Бунёдкор" тажриба борасида "Насаф"дан устун эканлигини яна бир бор исботлади.

Барча мухлисларнинг навбатдаги Кубоги финалидан умидлари жуда катта эди. Чунки жамоанинг бу йилги ўйинлари ва ютуқлари (финалдан олдинги икки ўйинни ҳисобга олмаганда) бизда шундай катта умид пайдо қилганди. "Иштаҳа овқат пайти келади", - деган иборага мос равишда биз мухлислар финалдан аввал ғалабани қандай нишонлаш ҳақида ўйлай бошлагандик.Бу умид ўйиннинг иккинчи булими охирларигача ҳам сўнмади. Аммо бу сўнгги дақиқаларда саробга айланди.

Начора бу футбол, футбол ишқибозини ана шундай аламли мағлубиятлардан ҳеч ким кафолатламаган. Биз асло бу ерда жамоа ўйинчиларини ёки мураббийни танқид қилишдан йироқмиз. Ҳамма йигитларимизга аксинча катта раҳмат айтамиз. Улар қўлларидан келганларини қилишди. Майдонда жавлон уришди. Бизнинг жамоамиз ўйинчиларига бўлган ишончимиз асло камаймайди, аксинча ошиб кетаверади. Шунингдек барча Қашқадарёлик футбол мухлисларининг севимли инсонига айланган бош мураббийимиз Рўзиқул Бердиевга бўлган ҳурмат ва ишончимиз ҳам ошса ошадики, асло камаймайди. Ушбу мутахасис бу йил қўлидан нималар келишини кўрсатиб қўйди. Қолаверса бу йилги чемпионат учун кураш давом этмоқда ҳали олдинда еттита ўйин турибди. Бизнингча барча мухлислар ҳам жамоа ўйинчилари ҳам ўтган мағлубиятларни тезда унутиб, бор эътибор ва диққатни олдинда турган ўйинларга қаратиш керак. Шундай бўлади ҳам. Чунки, "Насаф" жамоаси осонликча таслим бўладиган жамоа эмас. Ҳаёт давом этаверади. Орзу ва истаклар яна қанот ёйиб кетаверади. Биз мухлисларнинг ҳам "Насаф"га бўлган ишқибозлигимиз давом этаверади. "Насаф"га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди!
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 89
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 77
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook