UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  29 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  347 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  6 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

"Насаф"да ким нечта гол урди? Янгиликлар

"Насаф"да ким нечта гол урди?

Олий лигамизда терма жамоамиз ўйинлари туфайли қисқа танаффус вужудга келди.
Вақтдан фойдаланиб, жамоамиз сафида ўйнаб, бу йилги учрашувларда ким нечта гол урганини ҳисоблаб чиқдик. Энг қизиғи ҳозирча Олий лига жамоалари ичида энг кўп гол урган жамоа ҳам айнан "Насаф" жамоаси бўлиб турибди.

"Насаф" жамоаси ортда қолган 17 турда рақиблар дарвозасини 43 марта ишғол қилган. Афсуски пешқадамлар сафида энг кўп дарвозасидан тўп ўтказиб юборган жама ҳам "Насаф" ҳисобланади, улар ўз дарвозалари туридан 18 марта тўп олиб чиқишган.

"Насаф" сафидаги тўпурарлар рўйхатини жамоамиз сардори Артур Геворкян бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда эса моҳир ва жонкуяр ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов, унинг ҳисобида ҳозирча 9та гол бор.

Жорий йилдаги чемпионатнинг олдимизда 9та тури бор, умид қиламизки жамоа аъзоларида ҳали ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйиш имконияти катта. Аслида жамоа ютуғи ким қанча гол уришида эмасдек, энг муҳими учрашувдаги ижобий натижадир. Қолаверса, ушбу урилган голларда жамоа аъзоларининг катта меҳнатлари ва ҳиссалари ҳам мужассамлашгандир. Яна бир диққатга сазовор жиҳати шуки бу йилги чемпионатда ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов "очилиб" голлар ура бошлади. Мавсум бошида омади "чопмаган" ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаев ҳам кейинги турларда "ўзига келди" у ҳозиргача рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилди, ундан мухлисларнинг умиди катта.

Ёш ва умидли ҳужумчимиз Азамат Абдуллаев ҳозирги кунгача ўз ҳисобига 7та гол ёзиб қўйишга улгурди. Айнан мана шу ҳужумчимиз бу йилги чемпионатда жамоа голурари бўлиши ҳам мумкин. Фақат озроқ маҳоратини "чархлаб" олса бўлди.

Қуйида "Насаф" жамоаси сафида гол урган ўйинчилар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Артур Геворкян – 10
Илҳом Шомуродов – 9
Азамат Алланиёзов – 7
Зоҳид Абдуллаев – 4
Шоҳруҳ Гадоев – 3
Илҳом Юнусов – 2
Эркин Бойдуллаев – 2
Алишер Юсупов  – 2
Ботир Қораев – 1
Ҳамза Каримов – 1
Фарруҳ Сайфиев – 1
Шухрат Муҳаммадиев – 1

Умид қиламизки, ушбу рўйхат келгусида анча йириклашади. Биз мухлислар эса жамоамиз аъзоларига каттадан-катта зафарлар тилаб улардан бизни хурсанд қиладиган ютуқлар кутиб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика