UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди Янгиликлар

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди

“Насаф” футбол мактабида битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда клуб бош менежери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ёш футболчиларни табриклаб, келажакда улардан умидлари катта эканликларини билдиришди.

Дарҳақиқат, ўтиб бораётган йил футбол мактаби жамоаси учун ютуқларга бой йил бўлди. Мактабнинг 1997-98 йилларда туғилган ўсмирларидан иборат жамоа олий лига тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган мамлакат биринчилигида ғолибликни қўлга киритишди. Шунингдек, айнан ушбу жамоа 2-лига мусобақасининг Қашақадарё минтақасида чемпионликка эришди. Албатта бу ютуқларни қўлга киритилишида жамоа мураббийлари Умар Раҳматуллаев ва Жасур Ибрагимовларнинг ҳиссалари катта бўлди. Жамоа орасидан бир қатор футболчилар спорт усталигига номзод талабини бажаришди. Ушбу гуруҳ тарбияланувчиларининг 9 нафари “Насаф” ўринбосарлари таркибига жалб этилди. Бир сўз билан айтганда, 2013 йил мактаб жамоаси учун муваффақиятларга бой бўлди. Тадбир сўнггида жорий мавсумда чемпионликка эришган жамоа аъзоларига олтин медаллар, фахрий ёрлик ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир фотогалереясини қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика