Latest news

10:00Срна «Шахтер»дан «Барселона»га қўйиб юборишини сўради0 10:00Срна попросил «Шахтер» отпустить его в «Барселону» в январе0 09:40Стерлинг «Лестер»га қарши ўйнай олади3 09:40Стерлинг готов сыграть с «Лестером»0 09:33МЮ — «Тоттенхэм», «Милан» — «Рома» ва ҳафтанинг яна 4 тўқнашуви5 09:27Луис Энрике: «Месси «Барселона» билан шартномани узайтиради»3 09:27Луис Энрике: «Месси войдет в число игроков, которые подпишут новые контракты с «Барселоной»0 09:24Футзал. Олий лига. 2-тур. Бугун иккинчи кунги ўйинлар бўлиб ўтади1 09:10«Ювентус» Фернандиньога қизиқиб қолди0 09:10«Ювентус» интересуется Фернандиньо0 09:06Фозил Мусаев "Жубило Ивата" билан музокарани давом эттирмоқда13 08:50«Саутгемптон» – «Мидлсбро». Остин майдонга тушмайди2 08:50«Саутгемптон» – «Мидлсбро». Остин не сыграет в матче0 08:28«Реал» — «Депортиво». Роналду, Модрич ва Бензема қайдномага киритилмади11 08:28«Реал» — «Депортиво». Криштиану Роналду, Модрич и Бензема не попали в заявку на матч0

24 sep 10:04
News

"Насаф" ва "Бунёдкор" Ўзбекистон кубогида қандай иштирок этишган?

“Насаф” эртага тўртинчи бор, “Бунёдкор” эса олтинчи бор Ўзбекистон кубоги финалида майдонга тушади.

Қаршининг “Насаф” клуби кубокда бир текисда иштирок эта олмайдиган клублар сирасига киради. Сабаби сўнгги йиллардаги натижаларга эътибор қилсак гоҳ 1/8 финалда курашдан чиқса, гоҳ финалгача етиб келади. Аммо охирги икки йилда клуб финалга қадар етиб боргани, бу йил ҳам ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишини алоҳида таъкидлаш лозим. Клуб уч марта Ўзбекистон кубоги финалида майдонга тушган. Дастлабки иккисида “Пахтакор”га, ўтган йили эса “Бунёдкор”га имконият бой берилган. “Насаф” 6 марта 1/8 финалда, 4 мартадан 1/4 ва 1/2 финалда тўхтаган. 90-йиллар ўрталарида икки марта кубокнинг дастлабки босқичи улар учун сўнгги манзил бўлган. Эртага “аждарлар” финалда кетма-кет учинчи бор майдонга тушишади.  

Ташкил этилганига у қадар кўп бўлмаган “Бунёдкор” клуби Ўзбекистон миллий чемпионатидан ташқари кубогида ҳам анчайин муваффақиятли тарзда иштирок этиб келмоқда. Клуб фақат дастлабки мавсумда 1/16 финалда курашдан чиққан. Шундан сўнг бўлиб ўтган 4 мавсум давомида “Бунёдкор” кетма-кет равишда финалларда иштирок этган. Икки марта Ўзбекистон кубогида зафар қучиш (“Пахтакор” ва “Шўртан”ни енгиб) насиб этган бўлса, қолган иккита финалда “Пахтакор”га имконият бой берилган. 2011 йилги мавсумда эса ушбу анъана барҳам топди. “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор” йўлига тўғаноқ бўла олганди. Ўтган йил эса “қалдирғочлар” “аждарлар”дан бир йил олдинги ярим финалдаги мағлубият аламини олишди – 3:0.
 

 

«Насаф» (Қарши) энг юқори натижаси – Финалчи

Йил

Натижа

2012

Финалчи

2011

Финалчи

2010

1/8 финал

2009

1/2 финал

2008

1/8 финал

2007

1/4 финал

2006

1/8 финал

2005

1/4 финал

2004

1/8 финал

2003

Финалчи

2002

1/2 финал

2001

1/2 финал

2000

1/2 финал

1998

1/4 финал

1997

1/4 финал

1996

Биринчи босқич

1995

Ўтиш босқичи

1994

1/8 финал

1993

1/8 финал

 

 

«Бунёдкор» (Тошкент) энг юқори натижаси – Чемпион

Йил

Натижа

2012

Чемпион

2011

Ярим финал

2010

Чемпион

2009

Финалчи

2008

Чемпион

2007

Финалчи

2006

1/16 финал

 

 Нарзулла Сайдуллаев.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook