UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 2:0 (матнли трансляция)  63 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

«Насаф» «Сўғдиёна» устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

«Насаф» «Сўғдиёна» устидан иродали ғалабага эришди

Қаршида “Насаф” клуби Жиззахнинг “Сўғдиёна”ни қабул қилди.
13-дақиқада Суҳроб Бердиев бир йўла учта рақибни алдаб жарима майдончасига кириб борган бир пайтда унга нисбатан қўполлик ишлатилди ва пенальти белгиланди. Пенальтини Ренат Байрамов аниқ амалга оширди ва ҳисобни очди - 0:1.  19-дақиқада Суҳроб Неъматовнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Зоҳид Абдуллаев яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. 23-дақиқада Зоҳид Абдуллаев рақиб жарима майдони ичида йиқитилди. Майдон эгалари сардори Артур Геворкян ҳам пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 26-дақиқада Жаводулла Ибрагимовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган аниқ ва кучли зарбасини Наумов майдон ташқарисига чиқариб юборди. 30-дақиқада майдон эгалари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Илҳом Юнусов бу вазиятда ўзини кўрсатди - 2:1. Дастлабки бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 52-дақиқада Шухрат Муҳаммадиев гол уришга эришди - 3:1.  Орадан тўрт дақиқа ўтгач Сухроб Бердиев ҳисобни қисқартирди - 3:2. 65-дақиқада Илҳом Юнусов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 75-дақиқада Самандар Шодмоновга нисбатан қўполлик ишлатилди, ҳакам пенальти белигилади. Артур Геворкян бу сафар ҳам 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди - 4:2.


«Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 4:2 (2:1)
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон)
Голлар: Ренат Байрамов, 14 пенальти - 0:1 (Сухроб Бердиев). Артур Геворкян, 24 пенальти - 1:1 (Зоҳид Абдуллаев). Илҳом Юнусов, 30 - 2:1. Шухрат Муҳаммадиев, 52 - 3:1. Сухроб Бердиев, 56 - 3:2. Артур Геворкян, 76 пенальти - 4:2 (Самандар Шодмонов).
«Насаф»: 1. Михаил Наумов, 3. Раҳматилла Бердимуродов, 4. Мақсуд Каримов, 9. Илҳом Шомуродов (88. Самандар Шодмонов, 54), 15. Зоҳид Абддуллаев, 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Одил Ҳамробеков, 77. Суҳроб Неъматов (14.Лазиз Убайдуллаев, 69).
Захирадагилар:
25. Элдорбек Суюнов, 5. Ботир Қораев,23. Шерзод Аъзамов, 32. Ҳамза Каримов, 41. Азамат Алланиязов.
«Сўғдиёна»: 1.Александр Меленчук (с), 2.Жаводулла Ибрагимов (21.Акмал Абдураҳмонов, 60), 5.Илёс Қурбонов, 6.Муроджон Тошматов, 10.Зафар Нарзиқулов, 14.Ренат Байрамов (23.Бобир Қосимов, 67), 18.Суҳроб Бердиев, 19.Сирож Ҳамроев, 24.Элёр Орипов, 42.Маъруфжон Муродов.
Захирадагилар:
16.Ширинбой Абдуллаев, 3.Илҳом Комилов, 4.Асилжон Бегимқулов, 17.Санжар Рашидов, 41.Аюбхон Нўъмонов.
Назоратчи
: И. Мустафин (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика