UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

"Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари Янгиликлар

"Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари

"Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Учрашувдан сўнг
Даврон Файзиев, «Сўғдиёна» бош мураббийи:
«Бугун шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. «Насаф» олий лигадаги етакчи жамоалардан бири. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмаслигини билардик. Дастлаб ҳисобни очсакда, уни сақлаб қолишга эришолмадик. Қаршиликларнинг қанотлардан уюштирган ҳужумлари анча хавфли бўлди. Шуҳрат Муҳаммадиев ўзини ижобий томонларини кўрсата олди. Албатта, мағлуб бўлиш ҳеч кимга ёқмайди. Биз фақат уйда очко жамғараяпмиз, сафарда эса омадимиз келмаяпти».

Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи: «Бугун биз учун оғир ўйин бўлди. «Пахтакор»га қарши кечган оғир ўйиндан кейин йигитлар тикланишлари қийин кечди. Шу сабабли кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларимизга имкон бердик. Улар бирдан жамоага киришиб кетишлари қийин кечди. Шунга қарамай уч очкони қўлга киритдик. 26 кун ичида 6 та муҳим ва қийин беллашувни ўтказдик. Ўйлайманки, турлар оралиғидаги танаффусда жамоамиз ҳар томонлама ўзини тиклаб олишга улгуради».


Хабар "Насаф" ФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика