Latest news

20:25Виллиан не покинет «Челси» ради «Манчестер Юнайтед»0 20:19Виллиан МЮ сабаб "Челси"ни ташлаб кетмайди1 20:00The Boston Major-2016. Киберспортчимиз жамоаси ўйинидан видеоэфир6 19:50Арда Туран энг яхши футболчи бўлди10 19:29Бугунги ўйинлар: Бундеслига, Ла Лига, Франция 1-дивизиони (танлов) 62 19:23Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Олмалиқ" - "Металлург" 8:30 18:59Европа лигаси. Гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида "Генк" ғолиб чиқди2 18:33Мирча Луческу: "Жамоанинг барча чизиқларини кучайтириш лозим"4 18:07Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси рамзий терма жамоада8 17:43Фёдор Смолов Бундеслигада ўйнаши мумкин11 17:29Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Когон" - "Дўстлик-AIN" 1:43 17:10Ренату Саншеш Германиянинг об-ҳавосига ҳали кўникмаган4 16:53Смоляченко забил гол в составе малайзийского клуба2 16:49Цорк: "Боруссия Дортмунд"ни ҳозирги кунда ЕЧЛ қизиқтирмайди"1 16:49«Реал» и ПСЖ намерены приобрести Уго Льориса0

28 may 10:32
News

«Насаф» — «Пахтакор» учрашуви чипталари бугундан сотувга чиқарилади

Футбол ишқибозларини хабари бор, 1 июнь якшанба куни Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда мамлакатимиз миллий чемпионатининг 10-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтади.
Шу куни «Насаф» жамоаси ўз майдонида жорий мавсумнинг турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилади. Учрашув кеч соат 19:00да бошланади.

Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори бўлганлигини ҳисобга олиб, «Насаф» ПФК маъмурияти учрашув чипталарини ҳар қачонгидан аввалроқ сотувга чиқармоқда. Мухлислар бугундан бошлаб, соат 14:00дан учрашув чипталарини стадион кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар жойларга қараб 3000 сўмдан 15000 сўмгача қилиб белгиланган.

Сизга маълумки, «Марказий»да 19 куни бўлиб ўтган «Бунёдкор» жамоасига қарши учрашувда стадионга салкам 16000 мухлис ташриф буюрган эди. Навбатдаги учрашув ўтган учрашувга нисбатан шубҳасиз қизиқарли бўлади.

Ҳурматли мухлислар! Чипталарни ўз вақтида харид қилишга шошилинг ва якшанба куни чиройли учрашувни томоша қилиб, мароқли дам олинг!
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook