Latest news

15:49Фердинанд: "МЮ учун "Тоттенхэм" билан баҳс - "бажар ёки йўқ бўл" тоифасидан"0 15:49Фердинанд: для «МЮ» матч с «Тоттенхэмом» — из серии «сделай или умри»0 15:43Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. Сенсация. "Максам-Чирчиқ" - "Ардус" 5:50 15:26EPL Manager: Игроки, которые пропустят 15-й тур0 15:18Пирло "Челси" машғулот базасига ташриф буюрди1 15:16Пирло посетил тренировочную базу «Челси»0 14:46«Футбол скаути»нинг чемпионатимизга нигоҳи26 14:45Юлиан Дракслер "Вольфсбург" таркибидан четлатилди9 14:17Даниэль Любоя Бундеслига рекордчиси эканлигини биласизми?4 14:12Қишда Бундеслига қандай тўплардан фойдаланади (фото)5 13:48Ибрагимович: "МЮ тез орада рақибларини йўқ қилишни бошлайди деб умид қиламан"15 13:48Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни8 13:44Ибрагимович: надеюсь, скоро «МЮ» начнёт убивать соперников0 13:30Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. "Бунёдкор" - "Турон-С" 3:20 13:12АПЛ. 15-тур превьюси13

04 nov 11:46
News

“Насаф” ўз уйида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа

Қаршининг “Насаф” клуби 3 ноябрь куни ўз майдонида “Бунёдкор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бу ғалаба қаршиликлар учун тарихий ғалабага айланди. Сабаби клуб ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни олий лига доирасида умуман мағлуб эта олмаганди. Шу кунга қадар бўлиб ўтган 13та ўйиннинг 8тасида “Бунёдкор” ғалаба қозонганди. 5та ўйинда дуранг қайд этилганди.

Бундан ташқари “Насаф” бу мавсумда ўз майдонида мағлуб бўлмаган ягона жамоага айланди. “Аждарлар” Қаршида кечган 13та ўйиндан 11тасида ғалабага эришди, 2та баҳсда меҳмон жамоа билан дуранг қайд этишди.

“Насаф” ўтган йилларда фақат бир марта бундай натижага эришганди. 2000 йилги мавсумда “аждарлар” ўз майдонларида бўлиб ўтган 19та ўйинни мағлубиятсиз ўтказишган (18 ғалаба ва 1 дуранг). Орадан 13 йил ўтиб Қарши клуби мавсумни мағлубиятсиз якунлай олди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook