UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  4 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1

“Насаф” мухлисларини рўйхатга олиш бошланди Янгиликлар

“Насаф” мухлисларини рўйхатга олиш бошланди

Мамлакатимизда янги футбол мавсумининг бошланишига ҳам борган сари саноқли кунлар қолмоқда.
Шу кунларда барча футбол клубларида янги мавсумга жадал тайёргарлик кўрилмоқда. Шунингдек мухлислар клублари ҳам ўзларининг тадбирларини амалга оширишга киришишди.

“Насаф” мухлислар клуби ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди ва ўз аъзоларини қайта рўйхатга олишга қарор қилди. Мухлислар клубининг бир гуруҳ фаол аъзолари томонидан қатор тадбирлар ишлаб чиқилган, бу тадбирларни ва режаларни мавсум олдидан умумий йиғилиш ўтказишиб, клуб аъзолари билан биргаликда тасдиқлаб ҳам олишмоқчи.

Демак, “Насаф” мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган мухлисларни “Насаф” ПФКнинг “Марказий” стадиони қошидаги мухлислар клуби қароргоҳига келишларини таклиф этамиз. Аъзо бўлишни ҳоҳлаган мухлислар ўзи билан бирга паспортининг ксеронухасини, 2 дона 3Х4 фотосурат ҳамда ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишлари керак. Шахсий маълумотлар бланкаси мухлислар клуби томонидан тақдим этилади.

Қарши шаҳридан ўзоқроқда яшовчи мухлислар сайтимизнинг амалдаги электрон почта манзили info@voha.uz га талаб қилинган ҳужжатларни жўнатиб ҳам аъзо бўлишлари мумкин. Ўзи ҳақидаги маълумотларни сайтимизнинг мана шу линкдаги сўровномани тўлдириб почтамизга жўнатишлари керак. Бундан аввал сайтимиз орқали рўйхатдан ўтганлар бундан мустасно.  

Рўйхатга олиш 10 мартгача давом этади ва 15 март куни бўладиган биринчи учрашув олдидан мухлислар клуби аъзолари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилади. Уммумий йиғилиш ўтказиладиган аниқ кунни, вақтини ва жой манзилини сайтимиз орқали аввалдан эълон қиламиз.

Маълумотлар учун телефон: +998 91 462 21 99 (Ўзоқов Уктам) ва +998 95 505 11 17 (Сафаров Зиёдулло).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика