UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Наврўз кубоги. "Ўрикзор" "Пахтакор Б"ни мағлуб этмоқда  0 13:44Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига қуръа ташланди  0 13:16Бутсаларини михга илганлар  3 13:06Olamsport: Надаль ва Федерер 1/4 финалда, Файзиев кортга чиқишдан бош тортди ва бошқа хабарлар  1 13:04Аброр Хусинов: "Бунёдкор" қандай жамоа эканлиги ҳеч кимга сир эмас"  0 13:01Янгиланган «Пахтакор»нинг илк голи муаллифи вафот этди  4 12:22Фабрегас: "Мессига қойил қоламан, катта ютуқларига қарамай у жуда камтар инсон"  6 12:08"Олмалиқ": "Локомотив" билан ўзаро ўйинлар ҳақида  0 12:05Бугун “Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлади  6 11:53Илҳом Шарипов: «Мухлисларимиз – 12-ўйинчимиз»  6 11:50«Динамо» мухлислари жамоа билан дастурхон атрофида йиғилишди ФОТО  6 11:47Бугун Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига қуръа ташланади  1 11:46Тимати Москвада футбол клуби очмоқчи  5 11:45"Локомотив": Равшан Муқимовни табриклаймиз!  1 11:35“Газпром”нинг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг бешинчи мавсуми старт олди  0

24 мар 17:52
Янгиликлар

"Насаф" "Локомотив" майдонида дурангга эришди

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 1:1
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Ш. Қосимов (Тошкент).
Голлар: Иброҳим Раҳимов, 12 - 1:0. Илҳом Шомуродов, 90+2 - 1:1 (Алишер Юсупов).
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Юлдашев, Виктор Карпенко (с), Жасур Ҳасанов (Фозил Мусаев, 61) Дилшод Жабборов, Лутфулла Тўраев, Иброҳим Раҳимов (Жасур Ҳасанов (кичик), 77), Вячеслав Шевченко, Александр Шадрин (Андрей Кожокарь, 46).
Захира:
Темур Жўраев, Акмал Холматов, Фарҳод Тожиев, Иван Нагаев.
«Насаф»: Элдор Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов, Кенжа Тўраев (Азамат Алланиязов, 46), Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев (Улуғбек Дадабоев, 85), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Фарруҳ Сайфиев.
Захира:
Ўткир Юсупов, Акром Баҳриддинов, Лазиз Убайдуллаев, Алишер Юсупов, Шерзод Аъзамов.
Огоҳлантириш:
Андрей Кожокарь 80
Назоратчи:
А. Арутюнов (Тошкент).


Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини бериб борилди.

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

90+4-дақиқа. ЎЙИН ТУГАДИ. 1:1
90+3-дақиқа.
Жавоб ҳужуми! Илҳом Шомуродов бу сафар гол ура олмади, бурчак тўпи. Геворкян томонидан ошириб берилган тўпга ҳеч ким ета олмади
90+3-дақиқа.
Хавфли вазият! Ислом Тўхтахўжаев қулай имкониятдан фойдала олмади
90+2-дақиқа. Ҳозиргина майдонга тушган Алишер Юсупов қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди, Илҳом Шомуродов боши билан дарвозага йўллади - 1:1.
90+2-дақиқа. ГОЛ. 1:1. Илҳом Шомуродов
90+1-дақиқа. Ўзгариш.
"Насаф". Мақсуд Каримов ўрнига Алишер Юсупов
90-дақиқа. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
88-дақиқа.
"Насаф" жарима тўпига эга бўлди. Ошириб берилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
85-дақиқа. Ўзгариш.
"Насаф". Эркин Бойдуллаев ўрнига Улуғбек Дадабоев майдонга тушди
79-дақиқа.
"Насаф"нинг ҳужуми. Шуҳрат Муҳаммадиев рақиб жарима майдони ёнига бориб рақибга нисбатан қўпол ўйнади, ҳар ҳолда ҳакам шундай қарор қабул қилди
77-дақиқа. Ўзгариш.
"Локомотив". Иброҳим Раҳимов ўрнига кичик Жасур Ҳасанов тушди
71-дақиқа.
Хавфли вазият! Вячеслав Шевченко тўпни ўзида сақлаб қолиб ҳужумни барбод қилди, уни ёнида Раҳимов бор эди
66-дақиқа.
Кучли ёмғир остида ўйин суръати пасайгани йўқ
64-дақиқа.
Эркин Бойдуллаевнинг жарима майдон ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
61-дақиқа. Ўзгариш.
"Локомотив". Жасур Ҳасанов ўрнига Фозил Мусаев майдонга тушди
59-дақиқа.
Майдонга Фозил Мусаев тушишга тайёрланмоқда
59-дақиқа.
Илҳом Юнусовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг тўрига ташқи томондан тегди
58-дақиқа.
Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдонига оширди, тўпни Муҳаммадиев қайтариб юборди
55-дақиқа.
"Насаф" тўп билан муомула қилмоқда, Қораевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Тўхтахўжаев қайтарди.
52-дақиқа.
Хавфли вазият! Геворкян тўпни олдинга ташлади, Шомуродов тўпга ҳар қанча интилмасин унга ета олмади
48-дақиқа.
Ҳасановнинг пасидан сўнг Шевченко рақиб жарима майдони ичида тўпни қўли билан тўхтатиб олди, ҳакам ўйинни тўхтатди
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
46-дақиқа. Ўзгариш.
"Локомотив". Александр Шадрин ўрнига Андрей Кожокарь майдонга тушди 
46-дақиқа. Ўзгариш.
"Насаф". Кенжа Тўраев ўрнига Азамат Алланиязов майдонга тушди
45+1 дақиқа. Дастлабки бўлим тугади. Ҳозирча 1:0. Танаффус
45-дақиқа.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
40-дақиқа.
Илҳом Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
39-дақиқа.
Жасур Ҳасанов жарима тўпини ишлаб олди, жарима тўпи Виктор Карпенкога оширилди, унинг зарбаси ўхшамади
38-дақиқа.
Фарруҳ Сайфиев Карпенкодан қочиб кетди, аммо ўзи ҳам тўпга ета олмади
35-дақиқа.
Жавоб ҳужуми. "Темирйўлчилар" вазиятдан унумли фойдалана олишмади, бу вазиятда Лутфулла дарвозага зарба берди, Элдор Суюнов ўзини кўрсатди
34-дақиқа. Илҳом Шомуродовни ҳимоячилар бир ҳаракат билан бирга бир вазиятга чиқариб юборишди, Нестеров буни кутиб турган экан ва тўпни бир амаллаб қайтарди, Шомуродов йиқилди, ҳакам бу вазиятда жарима тўпи белгилаш учун асос йўқ деб ҳисоблади
32-дақиқа.
Лутфулла Тўраев чамаси 22 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп Мақсуд Каримовга тегиб қайтди
28-дақиқа.
Ҳозирча тўпни эгаллаб туриш бўйича устунлик "Локомотив" томонида. Тўғри ҳужумни кўпроқ "аждарлар" ташкил қилишмоқда
26-дақиқа.
Жасур Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
23-дақиқа. Кенжа Тўраев! Ҳужумчи жарима майдони чизиғи устидан ҳимоячилардан қайтган тўпни ўзига тўғрилаб олди ва зарба берди, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди
21-дақиқа.
Бурчак тўпидан сўнг Нестеров тўпни муштлари билан қайтариб юборди
20-дақиқа.
Геворкян рақиб жарима майдони ёнига етиб келди ва дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб, сўнгра Нестеровнинг қўлига тегиб майдонни тарк этди
19-дақиқа.
Илҳом Юнусов қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, бу ерда ҳимоячилар қуршовида турган Кенжа Тўраев тўпни тўхтата олмади
18-дақиқа.
Энди майдон эгаларининг ҳужуми ўхшамади. Шевченко бу вазиятда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди
17-дақиқа.
Кенжа Тўраевнинг пасидан сўнг Геворкян олдинга ўтди, аммо тўпни ўзига бўйсундира олмади ва ҳужум тўхтади
13-дақиқа. Иброҳим Раҳимов рақиб ҳимоячилари хатосидан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очди - 1:0.
12-дақиқа. ГОЛ. 1:0

10-дақиқа. Ҳасанов энди жарима тўпини амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
8-дақиқа. Катта Жасур Ҳасанов қанотдан тўпни рақиб жарима майдонига узатиб берди, Элдор Суюнов тўпга эга чиқди
5-дақиқа. Геворкян узатиб берган тўпни Фарруҳ Сайфиев дарвозага йўллашда бироз адашди
- 16:00. ЎЙИН БОШЛАНДИ
- 15:57. Мамлакат мадҳияси садолари остида ҳар иккала жамоа сардорлари стадионда чемпионат байроғини кўтаришди.
- 15:53. "Локомотив" стадионида янги мавсум олдидан очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда "Локомотив" клуби президенти Равшан Икромов барчани янги мавсум билан табриклади ва жамоаларга омад тилади.
- 15:50. Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда
- Ўйин соат 16:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  568
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  194
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  193
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: