UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  12 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

"Насаф" кетма-кет учинчи бор Ўзбекистон кубоги финалига чиқди! Янгиликлар

"Насаф" кетма-кет учинчи бор Ўзбекистон кубоги финалига чиқди!

Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасидаги "Насаф" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида майдон эгалари бурчак тўпига эга бўлишди. Жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Азамат Алланиёзов дарвозага йўллади, аммо ноаниқ. 6-дақиқада Геворкяннинг пасидан сўнг рақиб жарима майдони ичидаги Шоҳруҳ Гадоев ноаниқ зарба берди. 9-дақиқада Шухрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, ерлатиб тепилган тўпни Лобанов ушлаб олди. 12-дақиқада Геворкян ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини амалга оширди, унинг узатган тўпига ҳеч ким ета олмади. "Пахтакор"нинг илк хавфли ҳужуми. Игорь Сергеев чап қанотдан жарима майдони ёнига келиб чамаси 16 метрлардан кучли зарба берди, тўп дарвозанинг юқорисига қараб кетаётганда Элдорбек Суюнов ўзини кўрсатиб жамоасини қутқариб қолди. Бурчак тўпидан сўнг Сергеев тўп учун курашда Суюновга нисбатан қўпол ўйнади. Ўйинда майдон эгалари кўпроқ ҳужум қилишмоқда, меҳмонлар асосан қарши ҳужумга эътибор қаратишмоқда. 28-дақиқада жарима тўпидан сўнг Абдухолиқов тўпни дарвозага йўллай олмади. 36-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 39-дақиқада Даврон Ҳошимов ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Шу боис Равшан Эрматов ҳеч иккиланмай "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгилади. "Нуқта"га яқинлашган Артур Геворкян дарвозани ишғол қилди - 1:0. Голдан сўнг меҳмонлар ҳужумга ўтишди. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Дастлабки бўлим якунланди. 


Иккинчи бўлим бошланди. Меҳмонлар сафида майдонга ҳужумчи Анвар Солиев тушди. У Шарофетдиновни ўрнига тушди. 47-дақиқада Азамат Алланиёзов Лобанов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, унинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Миладинович тезкор қарши ҳужумга ўтган Илҳом Юнусовни йиқитгани учун огоҳлантирилди. Бу орада майдонга Жамшид Искандеров тушурилди. Маълумотларга кўра у бугун истималаган, аммо натижа қалтис бўлгани учун барибир майдонга тушди. Гадоев тезкор равишда чап қанотдан олдинга ўтди, аммо унга Абдухолиқов ҳалал берди, якунда тўпга Лобанов эга чиқди. Жароҳат олган Гадоев ўрнига майдонга Фаррух Сайфиев тушди. 61-дақиқада Анвар Солиев рақиб жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди. 70-дақиқада шерикларидан ажойиб пас қабул қилиб олган Алланиёзов олдинга ўтди, уни Лобанов жарима майонини тарк этиб йиқитишга мажбур бўлди. Жарима тўпидан сўнг зарба ноаниқ бўлди. 73-дақиқада Алланиёзовда яқин бир қулай вазият юзага келди, аммо зарба кучсиз бўлди ва Лобанов тўпни ушлаб олди. 77-дақиқада Геворкян тўпни ерлатиб жарима майдони марказига оширди, Мақсуд Каримовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 80-дақиқада Боян Миладинович ўз жарима майдони ичида Муҳаммадиевни йиқитди. Эрматов ҳимоячига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва пенальти белгилади. Бу сафар ҳам Артур Геворкян 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди - 2:0. 83-дақиқада Анвар Солиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 89-дақиқада Хамза Каримов Анвар Солиевни жарима майдони ёнида йиқитди. Эрматов жарима тўпи белгилади. Козакнинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди. Учрашувда бошқа гол бўлмади ва "Насаф" кетма-кет учинчи бор Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди. 

Финал учрашуви 25 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда ""Бунёдкор" ва "Насаф" клублари тўқнаш келишади. 


 
"Насаф" - "Пахтакор" 2:0 (1:0)

Голлар: Артур Геворкян 41 пенальти, - 1:0. Артур Геворкян 82 пенальти, - 2:0.
Қарши шаҳри. Марказий стадион.
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Илгиз Танташев.
Назоратчи: А.Арутюнов.
"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов (77.Суҳроб Неъматов, 90+1), 17. Артур Геворкян, 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (34. Фарруҳ Сайфиев, 60), 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 41. Азамат Алланиязов (15. Зоҳид Абдуллаев, 78).
Захира: 1. Михаил Наумов, 3. Раҳматилла Бердимуродов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов.
"Пахтакор": 12. Александр Лобанов, 4. Боян Миладинович, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Кахи Махарадзе, 9. Темурхўжа Абдуҳолиқов (14. Шерзод Каримов, 64), 19. Игор Сергеев, 23. Александр Мерзляков. 24. Даврон Ҳошимов, 26. Дилшод Шарофитдинов (20. Анвар Солиев, 46), 29. Владимир Козак, 34. Ойбек Қиличев (15.Жамшид Искандаров, 53).
Захира: 30. Тимур Жўраев, 6. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 37. Абдуллоҳ Олимов, 38. Аббос Махситалиев
Огоҳлантиришлар: Александр Мерзляков 24, Даврон Ҳошимов 48, Боян Миладинович 52, Александр Лобанов 70, Шерзод Каримов 77, Фаррух Сайфиев 83, Зоҳид Абдуллаев 85, Сухроб Неъматов 90+4. 

Четлатиш: Боян Миладинович 80.
Дастлабки учрашув: 0:0    

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика