Latest news

09:02ВИДЕО. "Реал Мадрид" - "Боруссия Д" 2:20 08:52Акинфеев ЕЧЛда иккита автогол қайд этган ягона дарвозабон1 08:52Акинфеев стал первым вратарем в истории Лиги чемпионов, забившим два автогола0 08:22«Реал» мағлубиятсиз сериясини 34та ўйинга етказиб клуб рекордини такрорлади9 08:22«Реал» продлил беспроигрышную серию до 34 матчей, повторив клубный рекорд0 08:16«Боруссия Д» - ЕЧЛ рекордчиси2 08:16Дортмундская «Боруссия» установила рекорд по числу забитых голов на групповой стадии Лиги чемпионов0 08:10Бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади6 08:03Байрамингиз муборак бўлсин!5 03:38ЕЧЛ. Барча нимчорак финал иштирокчилари номи маълум14 03:18ЕЧЛ. "H" гуруҳи: "Ювентус"дан ғалаба, Франциядаги баҳс эса "Севилья" фойдасига ишлади1 03:10ЕЧЛ. "G" гуруҳи: "Порту" "Лестер" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди, Бельгияда эса "Копенгаген" ғолиб бўлди0 03:02ЕЧЛ. "F" гуруҳи: "Реал" гуруҳ ғолиблигини "Боруссия"га ютқазди, "Легия" эса "Спортинг"дан устун келди3 02:56ЕЧЛ. "E" гуруҳи: "Байер" "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Европа лигаси "чипта"си учун курашда эса "Тоттенхэм" ғолиб1 00:14Мутко заявил, что в Чечне невозможно провести матчи чемпионата мира — 20180

10 jan 13:04
News

"МЮ"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи

Bleacher Report нашри журналистлариларидан бири Боб Доусон Мойеснинг "Манчестер Юнайтед"даги дастлабки олти ойидаги фоалиятини таҳлил қилиб чиқди.
Ҳозирги вақтда "Манчестер Юнайтед"нинг исталган мухлисидан "Биз "Эвертон"га айланиб қолдик", деган гапни эшитса бўлади.

"Юнайтед" фанатлари ҳозирги вақтдаги натижалардан норози. Жамоа премьер-лигада еттинчи ўринни эгаллаб турган ва Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўрин билан орадаги фарқни ҳисоблаб юришга тўғри келаётган бир пайтда мухлислардан бошқача кайфиятни кутиб ҳам бўлмайди.

Бироқ чемпионатдаги 6та мағлубият, улардан тўрттаси "Олд Траффорд"да содир бўлганига қарамай, ҳозирча ортиқча аюханнос солинмаяпти. Ўйинларга ташриф буюраётганлар сэр Алекс Фергюсоннинг маслаҳатига қулоқ солиб, ҳамон Мойесни қўллаб қувватлаяпти.

Шунга қарамай, Мойесни ҳеч иккиланмай, Англиянинг амалдаги чемпионини "Эвертон"га айлантириб қўйгани учун танқид остига олса бўлади. Аввало, у Фергюсон шатбида ишлаган барча мураббийларни ишдан бўшатиб юбориб, ўзи билан ливерпул клубида бирга ишлаган мураббийларни, кейин Маруан Феллайнини олиб келди.

Мойес даврида "Эвертон" барқарор равишда турнир жадвалининг ўртасида юрадиган жамоа эди. Мураббий "Юнайтед"га келганидаг бери Манчестер клуби айнан шундай жамоага айланиб бўлди.

"Эвертон"да унча катта бўлмаган бюджет билан Дэвид яхши натижалар намойиш қиляпти, деб ҳисоблашарди. Бироқ унинг у ердаги фаолиятига мана ҳозир, клубдан кетганида баҳо бериш мумкин. Бу баҳо эса Мойеснинг фойдасига бўлмаслиги аниқ. Роберто Мартинес бу клуб билан ҳозир Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринга асосий давогарлардан бири бўлиб турибди.

Мойес бошқараётган "Юнайтед" эса яхши аҳволда эмаслиги маълум.

Ўтган мавсумнинг дастлабки 20 учрашувидан кейин "Эвертон" 33 очко тўплаб, 33 гол урган ва 25та ўтказиб юборганди. Энди мураббий "МЮ"га келгач, мавсумнинг илк 20 учрашувида жамоа 34 очко тўплаб, 33 гол урган ва 24та ўтказиб юборган. 

Ўтган мавсумда Мойеснинг "Эвертон"и 20та ўйиндан кейин олтинчи ўринни эгаллаб турганди ва мавсумни мана шу ўринда якунлаган. Ҳозир "МЮ" еттинчи ўринда ва шу ўринда мавсумни якунлайдиган бўлса, буни катта мувоффақиятсизлик деб баҳолаш лозим.


"Эвертон" бош мураббийи сифатида Мойес ҳеч қачон "Челси", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Юнайтед"ни ютмаган (46 уринишда ҳам). Ушбу мавсумда "Юнайтед" мураббийи сифатида "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га мағлуб бўлиб улгурди.

Роберто Мартинес ўзининг "Эвертон" устози сифатидаги биринчи уринишидаёқ "Манчестер Юнайтед"ни "Олд Траффорд"да мағлуб этганидан сўнг, юқоридаги статистикага эътибор қаратилди.

Мавсумнинг ярми ўтиб бўлди. Бироқ Мойес ҳали ҳам "Юнайтед"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи", деган мақомдан ҳалос бўла олмаяпти. Балки,  май ойига бориб ҳалос бўлиб қолар.


Аброр Қодиров таржимаси
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook