Latest news

09 jan 20:53
News

"МЮ" футболчилари Мойесга ишонқирамай қўйишди

"Манчестер Юнайтед"нинг мувоффақиятсиз кечаётган мавсуми футболчилар амбициясига ёмон таъсир қилмоқда.
The Guardian нашрининг хабар беришича, асосий таркибнинг айрим футболчилари жамоа бош мураббийи кетма-кет учта мағлубиятдан кейин Дэвид Мойес бу аҳволни ўнглашига ишонмай қўйишди. 

"Ман Юнайтед" ушбу мавсумда нафақат совринсиз қолиши, балки 1995/1996 йилдан буён биринчи марта Чемпионлар Лигаси йўлланмасисиз ҳам қолиб кетиши мумкин.

Шуни айтиш керакки, Мойес бутун бошли мураббийлар штабини алмаштириб ташлагани ҳамма футболчига ҳам ёқмаганди. Чунки Фергюсон билан ишлаган Рене Меленстен, Майк Филан ва Эрик Стилни келибоқ, бўшатиб юборганди.
 
Шуни ҳам қўшимча қилиб ўтиш керакки, аввлроқ Рио Фердинанд Мойесни ўйин учун таркибни ўйиндан бир неча соат олдин эълон қилишини танқид қилганди. У Фергюсон асосий таркибни ўйиндан бир кун аввал маъулм қилиши анча мақсадга мувоффиқ эканини айтганди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook