UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  5 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

Мухтор Қурбонов ишга киришди. Таркибда янгилар бор Янгиликлар

Мухтор Қурбонов ишга киришди. Таркибда янгилар бор

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси кечадан ўз қароргоҳида йиғинни бошлади.
Мухтор Қурбонов 7 январь куни расман футболчиларга бош мураббий сифатида таништирилди. Шундан сўнг янги мавсум учун ҳозирлик кўриш бошланди.

Бош мураббийнинг "СА"га хабар беришича 21 январга қадар машғулотлар Ғузорда бўлиб ўтади. Шундан сўнг 3 кунлик қисқа таътил эълон қилинади ва 25 январдан йиғин Тошкентга  кўчади. Феврал ойида ҳам клуб пойтахтда машғулот  ўтказади.

Табиийки бу орада жамоа бир нечта синов-назорат баҳсида ҳам майдонга тушишни режалаштирган.

Қурбоновнинг айтишича, ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган аксарият ўйинчилар бугунги кунда ҳам "Шўртан" билан бирга. Хусусан Элдор Тожибоев, Асрор Алиқулов, Жамол Отақулов, Ботир Қодирқулов, Олимжон Каримов каби футболчилар йиғинга келиб қўшилган.

Улардан ташқари "NBU-Осиё"нинг етакчи ўйинчилари бўлмиш, Ислом Каримов, Арайк Бобоев ҳамда Абдулатиф Абдуқодиров ҳам "Шўртан"нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика