UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  0 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  14 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4

Мухтор Қурбонов: "Футболда руҳият ҳаммасидан устун" (фотогалерея) Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Футболда руҳият ҳаммасидан устун" (фотогалерея)

Биринчи лиганинг иккинчи босқичи 7-турида "Шердор" ўз майдонида "НБУ-Осиё" клубини қабул қилди.
Хабарингиз бор 13 сентябр куни Самарқандда "Шердор" ва "НБУ-Осиё" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Сафарда 2:1  ҳисобида ғалаба қозонган учрашувдан сўнг Мухтор Қурбонов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. "Шердор" ўйинида ҳам сифат аъло даражада экан. Ўйлашимча улар билан бизда бир хил аҳвол. Улар ҳам кетма-кет мағлубиятлардан сўнг аста ўзига келмоқда. Икки жамоада ҳам вазият жуда ўхшаш. Биз ҳам ўтган олти турдан бештасида мағлуб бўлган эдик. Ўтган турда "Орол" ни мағлуб этган бўлсак бугун сафарда ҳам ғалабага эришдик. Аста секинлик билан хатоларимизни тузатиб бораяпмиз. Жамоамиз ўз йўлига тушиб олди деб ўйлайман. Имкониятларимиздан фойдаландик ва ғалаба қозондик" - дея ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтади Мухтор Қурбонов

- Жамоанингизни кетма-кет беш мағлубиятига жамоанинг молиявий имкониятлари сабаб сифатида кўрсатиш мумкинми? Негаки кўпгина Биринчи лига жамоаларида асосан битта муоммо бўлади.
- Мен ундай деб ўйламаган бўлар эдим. Бизда бундай муоммо йўқ. Қараб кўрсак жамоамиз барча мағлуб бўлган учрашувларда дастлабки 10 дақиқадаёқ 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраётган бўлиб қолмоқдамиз. Бунга руҳий ҳолат жуда ҳам катта таъсир кўрсатган эди. Бу менинг айбим ва мен уларни тайёрлай олмадим. Икки мағлубиятдан сўнг руҳий ҳолатни тиклай олмадик. Бугунги ғалабадан сўнг ўзларини анча тиклаб олади деб ўйлайман. Футболда руҳият ҳаммасидан устун.

- Жамонгиздан ўтган даврадан сўнг Ҳусниддин Ғофуров жамоани тарк этган эди. Кўпгина мухлислар ҳали ҳам жамоада Ҳусниддин Ғофуров борми деган саволларни бермоқда.
- Бизда иккита Ҳусниддин Ғофуров бор эди. Иккиси ҳам Фарғонанинг Олтиариқ туманидан. Шунга қарамай уларнинг иккисини ҳам бир бирига умуман алоқаси йўқ. Ака ука ҳам эмас, қариндош ҳам эмас. Биттаси 1994 йил, биттаси 1997 йил.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика