UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ҳафтанинг спортга оид 15 та энг ажойиб сурати3 16:41Иньеста: "Барселона" футболчилари Луис Энрикени 1000% қўллаб-қувватлашади"4 16:27"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" афсоналари иккита ўйин ўтказади7 15:49Ҳакамлар қўмитаси Пике ва Роига сўзлари бўйича RFEFга мурожаат қилишди10 15:15"Шанхай СИПГ" - "Вестерн Сидней Уондерерз". Асосий таркиблар маълум10 15:08Раньерисиз қолган "Лестер" кутилмаганда "Ливерпуль"ни таслим этди. "Лестер Сити" - "Ливерпуль" 3:1 (видео)4 14:54Кейн: "Статистикага эътибор берсак, мен жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бириман"9 14:22ОЧЛ-2017. Иккита ўйиннинг асосий таркиблари маълум5 14:16"Реал" Пепе ўрнига италиялик ҳимоячи сотиб олиши мумкин8 13:44"Навбаҳор" дарвозабони “Олой”да ўйнайди16 13:38ПСЖ Эмерини кейинги мавсум учун ҳам олиб қолмоқчи5 13:37"Навбаҳор": Намангандаги йиғин бошланди10 13:06Olamsport: Бугун Истомин ва Шарипова ўз юришларини бошлайди ва бошқа хабарлар2 12:46Тимур Кападзе: “Машғулотларда хатоларимиз устида тинмай ишладик”18 12:43"Манчестер Юнайтед" Фабрегас хизматларига қизиқиш билдирмоқда7

11 июн 13:50
Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: “9та гол уришимизни кутмагандим”

Кеча биринчи лиганинг “ғарб” минтақасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз майдонида “Ғаллакор-Автомобильчи”ни қабул қилиб, жавобсиз нақд 9та (!) тўп киритишга муваффақ бўлди.

Бундай ҳисоб охирги йилларда кузатилмаётганди. Ушбу йирик ғалабадан кейин “Шўртан” бош мураббийи Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашдик.

- Мухтор ака, аввало жамоангизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан табриклаймиз. Дастлаб ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Табрик учун раҳмат. “Ғаллакор-Автомобилчи”ни ҳам яхши жамоа эканлигини билардик. Учрашувнинг дастлабки 30-дақиқасида унчалик ўйинимиз қовушмади. Ҳимоячимиз Қаҳрамон Муҳаммаджонов жарима зарбасини чиройли тарзда амалга ошириб, гол урганидан сўнг ҳаммаси биз учун ижобий томонга ўзгариб кетди. Танаффусга қадар ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб, ўйин масаласини ҳал қилиб бўлгандик.

- Рақиб жамоа ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биласизми нафақат “Ғаллакор-Автомобилчи” балки қолган жамоалар ҳам биз билан ўйинга толиққан холатда етиб келади. Чунки узоқ йўл босиб келган футболчиларга табиийки чарчоқ аломатлари ҳам бўлади. Қолаверса бизнинг майдонимиз жуда ҳам ажойиб кўринишди. Биз ўзимиз хоҳлаган ўйин услубни амалга оширяпмиз. Рақибларимиз эса 60-дақиқадан сўнг жисмони жиҳатдан бироз чарчаб қолмоқда. Шу боис эътибор бераётган бўлсангиз, иккинчи бўлимда кўпроқ гол киритмоқдамиз.

- Айтингчи, “Ғаллакор-Автомобилчи”га қарши ўйинда 9та уришингларни кутганмидингиз?
- Очиғини айтганда, бунчалик кўп гол урамиз деб ўйламагандим. Тўғри, ўйиндан олдин ғалаба қозонишимизга ишонч бор эди. 3:0 ёки 4:0 ҳисобида ютсак керак деб ўйлагандим. Лекин кўриб турганингиздек натижа биз кутгандан ҳам ижобий бўлди. Албатта бундан хурсандман.

- Йирик ғалабадан кейин, шогирдларингизга қандайдир эътироз борми ёки улар берган кўрсатмаларингизни аниқ бажаришдими?
- Танаффус пайтида йигитлар шуни айтдимки, менга йирик ҳисобдаги ғалаба муҳим эмас, асосийси ўйин услубни йўлга қўйиб олиш. Хусусан рақиб жамоа прессинг қўллаётган вазиятда уларни бундан олиб чиқиб кетиш учун қандайдир услублардан фойдаланиш ва шу орқали мукаммал ўйин услубини яратиш кераклигини уқтирдим. Иккинчи бўлимда буни ҳар холда улар яхши бажарди. У қадар жиддий эътирозлар бўлиши мумкин эмас.

- “Шўртан” ортда қолган 14-турдан буён мағлубиятга учрамай келмоқда. Нима деб ўйлайсиз, “ғарб” минтақасидаги жамоалар кучсизми ёки жамоангиз нисбатан кучлими?
- “Ғарб” минтақасидаги жамоаларни ҳам кучсиз демаган бўлардим. “Аланга”, “Машъал-2” ёки “Спартак”ни оладиган бўлсак, улар ҳам яхши жамоа. Лекин биз йил бошида олдимизга қўйилган вазифага монанд жамоа тузганмиз. Бунинг учун олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган йигитларни жалб этдик. Тан олиш керак, тажриба борасида рақибларимиздан кучлимиз.

- “Шўртан”нинг қайд этаётган натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу биринчи йирик ғалаба эмас. Жамоа олдинги ўйинларда ҳам бундай йирик ғалабаларга кўп бор эришди. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Дарҳақиқат, жорий мавсум йирик ғалабаларимиз сони кўп бўлмоқда. Бунга кўпроқ ўз майдонимиздаги ўйинларда эришмоқдамиз. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек, Ғузордаги майдоннинг холати талаб даражасида. Бу ерда ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта оляпмиз ва йирик ғалабаларимиз сони ҳам кўп бўлмоқда. Сафардаги баҳсларда эса майдон билан боғлиқ муаммоларга дуч келяпмиз. 14та ўйинда 50дан ортиқ гол урдик. Буни менимча яхши натижа деса бўлади.

- Ҳужумчи Виктор Клишиннинг ҳам охирги пайтларда “иштахаси” очилиб бормоқда. Тўпурарлар пойгасида пешқадамликни ўз қўлига олган ушбу шогирдингиз ҳақида қандай фикрдасиз?
- Клишин тажрибали ҳужумчи. Яхши биласиз у илгари олий лиганинг бир қатор кучли клубларида ўйнаган. Майдонда вазифаси нима эканлигини жуда яхши билади. Виктор ўтган мавсум ҳам биринчи лигада “Машъал”да ўйнаганди. Голли вазиятлар бўлди дегунча бундай унумли фойдаланиб қолишга интилмоқда. Табиийки ўзига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Ўйлайманки Клишиннинг голлари сони янада кўп бўлади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

20-сониядаги гол ёхуд "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" -... 189
"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 148
Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди
Испания чемпионати доирасидаги "Вильярреал" – "Реал... 120
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: