Latest news

00:05Франк Рибери: "Бавария" Европадаги энг сўнгги жамоам бўлади"10 00:05Франк Рибери: "Бавария" точно будет моим последним клубом в Европе"0 23:42Венгер: "Арсенал" Санчес ва Озилга янги шартнома таклиф қилади"4 23:30Olamsport: Шаҳрам Ғиёсовнинг орзуси ушалди, боксчиларимиз Ригадаги турнирда ва бошқа хабарлар1 23:11"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар14 23:04Европа Лигаси. Учта гуруҳда ўйинлар якунланди20 22:39Филипе Луис сафдан чиқди7 22:22Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сонини 48 тага ошириш турнир муддатига таъсир қилмайди"16 22:22Джанни Инфантино: "Расширение числа участников ЧМ до 48 не повлияет на сроки турнира"0 22:06Эрик Байи октябрь ойидан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушади6 22:02"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади0 21:50«Челси»да Санчес борасида таклиф тайёрлашмоқда6 21:50В «Челси» готовят предложение по Санчесу0 21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"51 21:25Неймар: «Я уважаю Роналду, но „Золотой мяч“ должен получить Месси»0

19 dec 10:22
News

Мухлис минбари. Бу каби “мутахассис”ларга ҳайкал қўйсанг арзийди

Хабарингиз бор, "Пайшанба мухлис минбари" лойиҳаси бу ҳафта "Нефтчи" клубига бағишланди. Қуйида клубнинг ашаддий мухлисларидан бири бўлган Шахбознинг мақоласи келтирилади.
Жорий мавсум арафасида бутун ўзбек футболи аҳлининг эътибори мамлакатнинг беш карра чемпиони “Нефтчи” жамоасига қаратилди. Деярли ҳар куни битта хабар “Нефтчи” ҳақида борда. Мухлисларимиз омон бўлишсин, бу хабарларга турлича муносабатларини билдиришмоқда. Шу мухлислар қаторида мен ҳам дилимда йиғилиб қолган бир қанча гапларни сизларга етказгим келди.

Аслида “Нефтчи” мавзуси 2013 йилда анча долзарб бўлди. Жамоанинг беш карра чемпионлиги дейсизми, халқаро майдондаги ўйинларими, ҳамма ҳаммасида Юрий Саркисян номи қўшиб ишлатиларди. Фарғона аҳли бу йил шу номни севимли жамоаларидан ажратиб қўйишди. Бу нечоғли адолатсиз тарзда амалга оширилганини эслатиб ўтмасак бўлаверар. Юрий Вазгенович ишдан кетказилгач, кўп ўтмай унга ҳайкал қўйиш борасида гаплар пайдо бўлди. Хайрли ишни эрта кечи бўлмайди, деганларидек, Саркисяннинг водий футболига қўшган хизматлари ерда қолмабдида деб хурсанд бўлдим. Аммо бу қуруқ гапда қолиб кетди. Мавсум тугаши билан “Нефтчи”ни у тарк этди, бу тарк этармиш...

Хуллас кеча “Нефтчи” раҳбари "СА" орқали жамоанинг ўз олдига қўйган режаларини баён этди. Суҳбатни ўқиб, рости “Фарғонада шундай жонкуяр бор экан, водий аҳли билмай юрган эканда” деб юбордим. У ерда берилган жавоблардан келиб чиқиб ширин орзулар оғушида қолдим.

Агар шу суҳбатдаги гаплар амалга ошадиган бўлса, шу одамга ҳайкал қўйиш керак. Саркисян 27 йилда эришган натижалари янги раҳбар амалга оширишни истаётган мақсадлар олдида фил билан пашшадек, шекилли. Келинг бироз сизга ширин орзуларимни баён этай.

Хуллас тасаввур қилинг 2014 йилги мавсум якунига етди. “Азиз мухлислар! Мана ниҳоят сиз азиз ишқибозлар узоқ кутган дамлар етиб келди. Ўзбек футболига бешик бўлган водийга мамлакат чемпиони деган шарафли ном қайтди. Биз мавсум арафасида жамоани фойдасиз футболчилардан тозалаганимизда, кўпчилик бизни хато қилганликда айблаганди. Кўриб турганингиздек, биз ўз сўзимизни устидан чиқдик. Жамоа ЧЕМПИОН бўлди. Эндиги режамиз жамоамизни ОЧЛда ҳам энг юқори чўққиларга олиб чиқиш.... 2015 йил жамоа нафақат Ўзбекистонда, ҳатто Осиёда ҳам тенгсиз бўлишга эришди. Жамоа мавсум якунида клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам иштирок этди. Нафақат иштирок этди, балки финалда Европанинг биринчи рақамли жамоаси билан тенгма тенг кураш олиб борди...”. Бунга жамоа қандай эришди? Албатта узоқни кўра оладиган раҳбар Комилжон Мирзабоевдек раҳбар бўлгач, бу каби натижалар бўладида.
Шунақа ҳаёлларга берилиб кетган эканманки, телефон қўнғироғидан чўчиб тушдим. Гўшакни кўтаришим билан таниш овоз янгради. Э ака бу йил “Нефтчи”миз қайси ўринни олади. Биз мухлислар севиб ардоқлаган футболчиларни анави ... бир тийинга чиқраиб қўйибдику. Ўзи шунча йил Фарғонада яшаб нимани қойиллатгандики, ўн йиллаб жамоамиз шарафини ҳимоя қилганларни обрўсини бир тийин қилиб юборяпти. Гўшакни қўйдиму яна хаёлга чўмдим. Жамоага кераксиз бўлган футболчилар кимлар? Бу жамоани кўп йиллик сардори Мансур Саидов. Жамоада узоқ муддат ўйнаган Иқбол Акрамов. Жамоада камол топган Шерзод Ҳакимов, Шукрали Пўлатов, Сардор Мирзаев... Хўп ану иккиси ўз олдига жиддий мақсад қўйган жамоага ўтишига кўнишибди. Қолганларни бу қадар таҳқирлашга клуб раҳбарини ҳаққи борми? Футболчини савиясини жамоа эгаллаган ўрни аниқлаб берганида, олий лигадан тушиб кетган “Гулистон” ҳимоячиси Бобур Акбаров амалдаги чемпион сафига ўтармиди. Май ойида “Нефтчи”да амалга оширилган ўзгаришлардан кейин бирор бир футболчи, жамоага тайинланган янги раҳбарият ҳақида бир оғиз ҳам ёмон гап гапирмаган бўлса. Мирзабоевнинг тўсатдан бунақанги гапларни гапиришини тўғриси ҳазм қилолмадим. Агар хато қилмаган бўлсам, бундан кўп йиллар аввал шу одамни ўғли ҳам “Нефтчи”да ўйнаганди. Аммо у Мансур Саидов, Иқбол Акрамовдек узоқ муддат жамоа шарафини ҳимоя этмаган. Футболчилик касби ҳам осон касб эмас. Саркисян ишлаган даврда бу жамоани бирор бир ўйинидан шубҳага бормаганмиз. Бу йил “Нефтчи”ни бир қанча ўйинларидаги натижалари шубҳали бўлганлигини мухлислар билишадику.

Хулоса шуки, майли севимли футболчиларимиз бошқа жамоаларда ўз омадини синасин. Майли улар бизни жамоага қарши майдонга тушсин. Уларга нисбатан биздаги ҳурматни сунъий йўл билан олиб қўйманг, жаноб раис.

Агар сиз айтгандек, “Нефтчи” зўр жамоа бўлсин, жамоада омадизни берсин, аммо унутманг ишқибозлар ким аслида кимлигини жуда яхши билишади. “Нефтчи”нинг ўз ўрни ва пойдевори бор. Янги пойдевор қураман деб бизларни эскисидан ҳам маҳрум қилиб қўйишингиз мумкин.

Фарғоналик футбол мухлиси Шахбоз.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook