UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  4 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  18 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  11

Мухлис эътирози ва "Championat.asia"нинг жавоби Янгиликлар

Мухлис эътирози ва "Championat.asia"нинг жавоби

Ассалому алайкум севимли "Championat.asia" ва ҳурматли Нодирхўжа. Мен яна Москвадан Дониёр.
Ҳозир  фикрларим,  шундай  тарқоқки,  эртага  сайтга  нима  деб  хат  ёзганимни  эслолмасам  ҳам  керак.  Гапни  эса  нимадан  бошлашга  ҳам  қийналяпман.  Хабарингиз  бор,  футболимизга оид фикрларим  жамланмасини  мақола  кўринишида  "Championat.asia"да  юзага  чиқармоқчи  эканимни  баён  этгандим.  Бу  хоҳиш  жуда  ҳам  кўп  бўлган.  Афсуски,  бунга имкониятим ҳозирча  мавжуд  эмас.  Бу  ишимни  севимли  сайтим  "Championat.asia"га  бўлган  ҳурматим  ва  узоқ  муддатли  ўқувчилигим  ҳаққига  бошқа  сайтда  амалга  оширишга  журъат  қилолмаяпман.  

Нодирхўжа,  сиздан  бир  шошилинч  илтимос.  Балки  мен  ёзмоқчи  бўлган  фикрларни,  сиз  ҳам  ўйлаб  тургандирсиз.  Қисқаси,  Иордания  Ўзбекистон баҳси,  яъни  биринчи  ўйиндаги  мезбон  мухлислар  хатти-ҳаракатлари  тўғрисида  раҳбарларимизнинг  ФИФАга  мурожаатнома  ёзишга  ундовчи  мақола  чиқарсангиз.  Иордания  ҳисобида  аввалги  жазо (жарима) ва  шундай  ҳол  такрорланган  тақдирда  жиддийроқ  жазо, жумладан,  мусобақадан  четлатилиш  чораси  иловада  кўрсатилгани  мавжуд.  Балки  биз (ЎФФ)нинг  биргина  арзномаси  иш  бериб  қолар. Балки икки  ойда  футболчиларимизнинг  ҳолати  бундан юқорироқ  бўлар  ва  Жанубий  Америка  вакилини  ҳам  мағлуб  эта  олармиз. Балки  бугунги  ўйин  билан  биз  ЖЧга  лойиқ  эмасмиз  деб  хуноб бўлаётгандирсиз.  Аммо қайси  йўл  билан  бўлса  ҳам  ЖЧга  чиқишимиз  керак-ку.  Ахир  қанча  ғазабланманг,  барибир  мундиалга  боришни  ич-ичингиздан  хоҳлаяпсиз-ку.  Биринчисига  шундай  бўлса  нима  қилибди.  Мана  Эрон,  ФИФАга  арзимаган  масалаларда  арз  қилиб  мақсадига  эришди.  Бизнинг  раҳбарларда бундай  чиқиш  бўлмаса,  ФИФА  томонидан  "демак  ўзлари  ҳам  ЖЧга  боришни хоҳлашмаяпти-ку" деган тушунча  пайдо  бўлиши  мумкин.  Агар  арзнома  ёзилса  иш  бериб  қолиши  мумкин.  Кимнингдир чорлови ва талабисиз, бизнинг раҳбарлар бундай  ишга  қўл  уриши  амримаҳол.  Агар  сизнинг  мақолангиз  туртки  бўлиб, биз  охир-оқибат  ЖЧга  чиқсак,  бунда  сизнинг  ҳиссангиз  қанчалик  улкан  бўлишини,  мен  ҳозир  тасаввур  қиляпман.  Ҳа  нима,  ростдан  ҳам,  Иорданияда,  бизнинг футболчиларимизга  нисбатан, таъқиқланган  ҳаракатлар  қилинмадими?

Чексиз  ҳурмат  билан,  Москвадан  Дониёр.
 
Ҳурматли, Дониёр! Сиз кўп маротаба сайтимизга мурожаат қилганингиз учун бугун  фикрингизни ҳурмат қилган ҳолда эътирозингизни сайтга қўямиз. Лекин менинг шахсий фикрим, бу ишни кечаги ўйинга қадар қилиш мумкин эди, холос. Агар бугун шу ишни қилсак, бу Осиё футболида тутган ўрнимиз ва ҳурматимизни йўқотиш билан тенг бўлади. Чунки бошқа терма жамоалар бизни мағлубиятимизни кутмаган эдилар ва бу ишни қилсак "эркак"нинг иши бўлмаган бўлади. Чунки натижа майдонда 90 дақиқа давомида ҳал қилиниши керак эди. Бу эса бизнинг қўлимиздан келмади. Шунинг учун ҳамма нарсадан керакли хулоса чиқаришимиз ва аввал Осиё Кубоги-2015 ҳақида ўйлашимиз керак!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика