Latest news

23:46Брозович "Интер" билан шартномасини узайтириши мумкин0 23:46Брозович может продлить контракт с «Интером» до 2021 года0 23:16Хамес дам олиш куни "Реал" машғулот базасида бир ўзи шуғулланди11 23:16Хамес в одиночку тренировался в выходной день, на тренировочной базе «Реала»0 23:14Расмий хабар: «Шапекоэнсе» Судамерикан кубоги соҳиби деб эълон қилинди11 23:14«Шапекоэнсе» признан победителем Кубка Судамерикана0 23:08Россия. «Краснодар»да дуранг, «Оренбург»да мағлубият5 23:08Чемпионат России. «Краснодар» сыграл вничью с «Крыльями Советов»0 23:00Сўнгги қаҳрамонлар. ЕЧЛ финалида "Милан"ни мағлуб этган "Ливерпуль" ҳозир қаерда?11 22:46Пьянич: "Игуаин ўзи вазият яратиб, ўзи гол уриши мумкин - унга ассистент керак эмас"2 22:46Миралем Пьянич: «Игуаин может сам создавать моменты и забивать — ему не нужен ассистент»0 22:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда12 22:15"Лацио" ярим ҳимоячиси 10 та учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин1 22:15Полузащитник «Лацио» Лулич может быть дисквалифицирован на 10 матчей0 21:44Левандовски Янги йилгача "Бавария" билан шартномасини узайтириши мумкин0

01 sep 14:30
News

Мустақиллигимизнинг 22 йиллигига бағишланади: Ўзбекистон терма жамоасининг барча 22лари

Бугун Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлганига 22 йил тўлди.
Шу муноасбат билан футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихида акс этган 22 рақамларини ёдингизга соламиз. 

Ўзбекистон терма жамоасининг 22-ўйини 1995 йил бўлиб ўтган. Афро-Осиё кубоги доирасида Нигерияга қарши сафарда ўтган ўйин Ўзбекистон учун 22-ўйин бўлиб тарихда қолган. Афсуски ўша ўйинда Эммануэль Амунике урган гол нигерияликларга ғалаба келтирган.

Ўзбекистон терма жамоасининг 22-голи 1994 йил Тошкентда урилган. "Мустақиллик кубоги" доирасида Қирғизистонга қарши кечган ўйин вакилларимизнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. Ўша учрашувда Рустам Дўрмонов томонидан урилган иккинчи гол 22-гол бўлиб қайд этилган.

Ўзбекистон терма жамоасининг 22-рақиби Қувайт терма жамоаси бўлган. Бу жамоага қарши дастлабки ўйин 1998 йилги Осиё ўйинлари доирасида Таиландда бўлиб ўтган. Ўша баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилган.

Жаҳон чемпионатлари саралашларидаги 22-ўйин 2001 йилда бўлиб ўтган. Тошкентда Қатарни қабул қилган Ўзбекистон 2:1 ҳисобида зафар қучган. Вакилларимиздан голларни Жаъфар Ирисметов ва Миржалол Қосимов уришганди.

Жаҳон чемпионатлари саралашларидаги 22-гол эса 1997 йил Японияда урилган. Кунчиқар юрт вакилларига қарши ўйиннинг 70-дақиқасида Андрей Фёдоров томонидан пенальтидан урилган гол мундиал саралашларидаги 22-гол бўлган. Учрашувда японлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган.

1992-1997 йилларда терма жамоада фаолият олиб борган Азамат Абдураимов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 22 марта майдонга тушган.

Терма жамоа сафида 22тадан кўп голни фақат учта футболчи уришга эришган. Максим Шацких (34), Миржалол Қосимов (31) ва Александр Гейнрих (28).

Шацких 22-голини 2007 йилги Осиё кубоги доирасида Хитой дарвозасига урган, Қосимов эса 22-голини 2001 йил ЖЧ-2002 саралаши доирасида Хитой Тайпеи дарвозасига урган (ўша ўйиндаги биринчи голи), Гейнрихнинг урган 22-голи Осиё кубоги-2011 доирасида Жанубий Кореяга қарши ўйинда қайд этилган (биринчи голи).

Охирги 22 эса Николай Ширшовга тегишли... Барча тушунди деб ўйлаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook