UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Мурод Исмоилов: “Насаф” ҳақли ғалабага эришди Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Насаф” ҳақли ғалабага эришди

“Насаф” – “Пахтакор” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот ажуманининг дастлабки қисмида “Пахтакор” устози Мурод Исмоилов ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
-Ўйин ниҳоятда шиддатли чиройли кечди. Ўйингоҳга келган мухлислар баҳсдан завқ олишди, деб ўйлайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, тенг курашлар остида кечаётган бир пайтда тўп кутилмаганда ҳимоячимизни қўлига тегди ва ҳакам ҳақли пеналти белгилади. Бу футболчиларимизни руҳиятига бироз таъсир қилди. Шунга қарамай иккинчи бўлимни ўз назоратимизга олиб, тўп киритиш учун ҳаракат қила бошладик. Аммо иккинчи 11-метрлик зарба бизга катта зарба бўлди. “Насаф” ҳозирги кунда чемпионатимизда ёрқин ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири. Рўзиқул Бердиев билан бирга тахсил олганмиз, бирга тўп тепганмиз. У Қаршида ажойиб жамоани шакллантира олганидан хурсандман. Ўтган йили эсларингда бўлса айнан Қаршида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Энди эса бунинг акси бўлди. Натижани ҳисобга олмаганда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. Ўтган йилги “Насаф” билан бу йилгисининг фарқи? Жамоада бу йил шиддат бошқача. Геворкян ва Юнусов жамоанинг ҳақиқий лидерларига айланишган.

-Ўзбекистон кубоги финалининг доимо пойтахтда ўтишига қандай қарайсиз?
-Бу менимча регламентда мавсум олдидан белгилаб қўйилади. Шу боис бу таклифни раҳбарлар йил бошида кўриб чиқишлари мумкин. Энди буни ўзгартириш қийин масала.

-“Пахтакор” Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида ҳар йили иштирок этадиган ягона жамоа ҳисобланади. Бугунги мағлубиятдан кейин жамоанинг янги мавсумда ОЧЛда қатнашиша катта сўроқ остида қолди. Сабаби чемпионатда ҳам шогирдларингиз айнан “Насаф”дан 10 очокога ортда қолишмоқда. Нима деб ўйлайсиз вазиятни ўнглаш имкони борми?
-Бу ниҳоятда қийин масала ҳозирги кунда. Қолаверса бугунги мағлубиятдан кейин йигитларимизнинг ҳолатини тиклаш ҳам қийин кечади. Айнан шу йилга келиб мениннг қўл остимда жамоа кубокдан ҳам, чемпионликдан ҳам маҳрум бўлганидан афсусдаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика