UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ВИДЕО. Португалия - Венгрия 3:0  0 02:45ЖЧ-2018 саралаши. Португалия Венгрияни таслим қилди, Голландия Болгарияга ютқазиб қўйди  0 02:29«Ливерпуль» афсоналари «Реал» афсоналарини мағлуб этишди ВИДЕО  3 01:00Olamsport: Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги, Парижга 2028 йилги Олимпиада керак эмас ва бошқа хабарлар  3 00:45"Барселона" Витолога эътибор қаратди  5 00:11ЖЧ-2018 саралаши. Швециядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  17 23:42Кейинги ҳафта Арсен Венгернинг келажагига ойдинлик киритилади  13 23:22«Бавария»нинг кейинги мавсум учун формаси ФОТО  12 23:01Альба «Барселона»да кўпроқ майдонга тушмоқчи  4 22:44«Ювентус» ва «Наполи» Тадичга қизиқиб қолишди  24 21:55Абдуллоҳ Олимов: "Машъал"га ёрдамим тегаётганидан хурсандман"  10 21:54ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Қатар учрашувининг медиа тадбирлари  76 21:24Варан умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  18 21:19Виталий Легай: "Нефтчи" билан тенгма-тенг ўйнадик"  15 21:13Александр Хомяков: "Энди "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз"  3

17 янв 17:00
Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Бизга яхши марказий ҳимоячи керак”

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин Мурод Исмоилов Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
Янги мавсумга ҳозирликни пойтахтда давом эттираётган “Нефтчи” ўзининг дастлабки ўртоқлик учрашувини “Металлург”га қарши ўтказиб, 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Баҳс якунига етгач, бош мураббий Мурод Исмоиловдан интервью олдик.  

- 12 январдан мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб боряпмиз, - дея сўз бошлади Мурод Музаффарович. - Мана бугун режамиздан ўрин олган биринчи ўртоқлик учрашувини “Металлург”га қарши ўтказдик. Аслида бекободликлар билан иккита ўйин ўтказишимиз лозим эди, бироқ бир нечта футболчимиз бетоб бўлиб қолгани боис битта ўйинда майдонга тушдик. Биринчи таймдаги ўйинимиз ёқди, йигитларнинг ҳаракатидан қониқдим. Лекин иккинчи бўлимда асосан ёшлар тўп сургани учун ўйин унчалик қовушмади. Назорат беллашувларидан кўзланган мақсад – ёшларни ва таркибга энди келиб қўшилганларни кўздан кечириб олиш. Шундай экан, натижа у қадар катта аҳамият касб этмайди.

- “Нефтчи”нинг кейинги режалари қандай?
- 21 январь куни “Олмалиқ”, 24 январда “Сўғдиёна” ва 28 январда “Машъал” билан куч синашамиз. Бу учрашувларда ҳам таркибни шакллантириш устида ишлаймиз. Ундан кейин Фарғонага қайтиб, вилоят ҳокими Кубогида иштирок этамиз ва февралнинг ўрталарида йиғинни давом эттириш учун Туркияга йўл оламиз.
 
- Маълумки, йиғиининг биринчи қисмида асосан маҳаллий йигитларни кўздан кечирдингиз. Бу қанчалик фойда берди?  
- Фарғонада кўпроқ асосий таркибга яқинроқ футболчиларни синовдан ўтказдик ва уларни ҳам пойтахтга олиб келдик. 1995-96-97 йилларда туғилган футболчилар билан Сергей Ковшов у ёқда қолиб бирга ишлаяпти. Ўзингизга маълум, мавсум якунига етганидан сўнг бир нечта футболчи сафимизни тарк этди ва ҳозир кетганлар ўрнини тўлдириш устида ишлаяпмиз.

- Фарғонадан ҳар доим ёш иқтидорлар етишиб чиққанини яхши биламиз. “Нефтчи” маҳаллий ёшларни ўзида сақлаб қолиши учун фарм-клуб ташкил қилиб, биринчи лигада ўйнатгани маъқулми?
- Бу йил иккинчи лига баҳсларида “Нефтчи”дан иккита жамоа иштирок этади. Шунингдек, Марғилонда ҳам биринчи лига жамоаси бўлиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. “Нефтчи”ни тарк этган футболчиларни ортга қайтариш осон бўлмайди, шундай экан, биз учун муҳими ҳозирги таркибни сақлаб қолишдир. Агар раҳбарият ташаббус кўрсатиб, биринчи лигада фарм-клубни ташкил қилса яхши бўларди. Айни пайтда Фарғонада янги қурилаётган футбол академиясини фойдаланишга топшириш борасида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.
 
- Жамоада легионерлар масаласи қандай ҳал этилади?

- Сафимизга яқинда келиб қўшилган Александр Оника ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Дэвид Ониянинг биз билан шартнома тузганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, яна икки нафар легионернинг келиши кутиляпти. Бизга Ония билан тандем бўла оладиган яхши бир марказий ҳимоячи керак.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди
 
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1225
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  525
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  261
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  196
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: