UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05ЖЧ-2018. Россияга Хитойдан 100 мингга яқин мухлис келиши кутиляпти  21 23:40Ван Гал Голландия терма жамоасига маслаҳатчи сифатида қайтадими?  7 23:10Olamsport: Учинчи жангидаёқ чемпионлик камарини қўлга киритган Ломаченко ҳақида ёҳуд Фазлиддин унга ўхшай оладими?  5 22:45“Арсенал” Португалия терма жамоаси дарвозабонига харидор  10 22:32Спортчилар ижтимоий тармоқларда  10 22:15Месси Альбанинг “Барселона”дан кетишига қарши бўляпти  11 21:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон - Қатар. Ўйинолди машғулот  54 21:24Жесси Лингард МЮ билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:56"Барселона" Ракитични Коутиньога алмаштирмоқчи  14 20:29Франческо Тольдо: "Доннарумма - ажойиб футболчи, лекин терма жамоа Буффон билан кучли"  14 20:02Дибала умумий гуруҳга қайтди  4 19:35Бен Гибсон "Мидлсбро"ни тарк этиши мумкин  4 19:10Olamsport: "Uzbek Tigers" жанги учун промо-ролик, велоспорт бўйича янги турнир бошланди ва бошқа хабарлар  5 19:08Марсело Брозович Эстонияга қарши ўйнамайди  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" - "Қўқон-1912" 0:2 (видео)  4

13 июн 12:19
Янгиликлар

Мулоҳаза: ФИФА ва Блаттер: Бош футбол ташкилотининг шахсий овунчоққа айлантирилиши

Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан 2014 йилги жаҳон чемпионатига старт берилди.
Ҳаяжонли ҳолатларга бой учрашувни 95 фоиз мухлислар томоша қилишгани аниқ. Мен ўйин ва ундаги баъзи жиҳатларга эътибор қаратмоқчиман.

Биринчи ўринда Бразилиядаги ташкилотчилик ва шароитлар хусусида. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан борган ОАВ ходимлари журналистлар учун яратилган шароитлар ЖАРдагидан яхши эмаслиги тўғрисида гапириб ўтишмоқда. Терма жамоалар ҳам баъзи муаммоларга дуч келган. Сайрга чиқиш чекланган, Чили истиқомат қилаётган меҳмонхонада таомлар борасида камчиликлар учрабди. ЖАРдаги жаҳон чемпионатига борган баъзи журналистлар Қатардаги Осиё Кубогига ҳам ташриф буюрган ва Қатардаги ташкилотчиликдан лол бўлиб қолганликларини гапириб ўтишганди. Блаттер футбол оиласига душман қилиб кўрсатишга уринаётган Бин Ҳаммам Осиё Кубоги ташкилотчилик даражасини ФИФАнинг жаҳон Кубогидан яхшироқ савияга олиб чиқа олганди. Швейцариялик қария эса ФИФАда қандай ўйинлар қилаётганини 1990-йиллардан бери кузатиб келяпмиз. У бир неча бор коррупция ва попа олишда айбланган, ЖЧнинг телеҳуқуқларини сотишдан тортиб уни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлардан пул олишда гумон қилинган. Лекин ҳозирча ҳамма айбловлардан қуруқ чиқиб келяпти. 2002 йил ҳакамлар Жанубий Корея терма жамоасининг қулоғидан тортиб, ярим финалгача олиб чиқишганди. Ўйлашимча, бу ишлар Блаттернинг кўмагисиз бўлиши мумкин эмасди. Мафия ва наркотик сотувига аралашган ҳакамни ЖЧга таклиф қилиш Блаттер бошчилигидаги инсонларнинг катта хатоси эди. 2006 йил эса у нимагадир кубокни ғолиб Италия терма жамоасига топшира олмаганди. Унинг ўрнига Леннарт Юханссон майдонга тушиб келганди. Балки, Блаттернинг итальянлар билан ёмон муносабати бунга тўсиқ бўлгандир. Ҳаммамни йўқ қилган Блаттер энди Платинига қарши кураш бошламаса эди. Бразилияда ўтган ФИФА конгрессида УЕФА давлатларидан ташриф буюрган вакиллар Блаттерга қарши норозиликларини очиқчасига намойиш этишди. Улар ФИФА президентининг нутқидан кейин уни олқишламаган ҳолда жимгина ўринларида ўтиришди. Шунингдек, УЕФА йиғилишида уни очиқдан-очиқ танқид қилиб ўтишди.

Аслида ФИФАнинг Бразилияга жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қанчага сотгани ҳеч қачон маълум бўлмайди. Чунки мусобақа бошлангандан кейин ҳам стадионларда қурилиш ишларини давом эттираётган давлатга шундай йирик турнирни ишониб топшириш мумкинми? Қатардан ЖЧни тортиб олиш ҳақида унинг ўзи ОАВ ходимларига баъзи маълумотларни ошкор этган бўлса, бундан ажабланмайман. Унинг ФИФА президенти этиб сайланишида Ҳаммам кўп овозларнинг Блаттерга берилишига эришган. Лекин бу ишларни тафтиш қилишга йўл берилмади. Аксинча, вақти келиб у Ҳаммамни футболдан четга суриб қўйди. Бундай инсон жаҳон футболининг бош ташкилотига раҳбарлик қилишга нолойиқ.

Кеча Нишимура билан боғлиқ берган ҳолатга эътибор қилсак, унга қандайдир кўрсатма берилган бўлиши мумкин. Юқоридан. Пенальти, Хорватиянинг бекор қилинган голи, турли шубҳали қарорлар - барчаси бекорга эмас. Бирор ҳакамнинг ўз-ўзидан шундай қарорлар қабул қилишига ишонасизми? Футболда анчадан бери юрган инсон сифатида жавобим, йўқ. ФИФА очилиш учрашувида Бразилиянинг мағлубиятга учраши ёки ғалабасиз қолишига йўл қўя олмасди. Плетикоса тўпни қайтарганда пенальтин қайтадан тептирилиши ёки кейинроқ яна бир пенальти белгиланиши аниқ эди. Нишимура кеча шунчаки буйруқни бажарувчи инсонга айланди холос. Аслида айб япониялик реферида ҳам эмас. Байрон Морено, Гамал Гандурларнинг ўрнини бу сафар бошқа ҳакамлар эгаллайди.

Албатта, Блаттернинг футбол учун амалга оширган яхши ишлари ҳам бор, бироқ ФИФАни ўзининг шахсий овунчоғидек истаган тарафига юргазиши нотўғри. Кўрамиз, Блаттернинг бизга тайёрлаб қўйган яна қандай совғалари бор экан.

Беҳзод Назаров
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  167
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  174
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви ...  105
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: