UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  0 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  1 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  16 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  11 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0

Муҳсин Низомиддинов мураббийликка ўтмоқда Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов мураббийликка ўтмоқда

Қўқонлик футболчи Муҳсин Низомиддинов тўп тепишни бас қиладиган кўринади.
Футболчилик даврида асосан Қўқон-1912 ва Нефтчи жамоалари шарафини ҳимоч қилган Низомиддинов учун бу йил футбол ўйнаш учун сўнгги мавсум бўлди. Сабаби Муҳсин эндиликда ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрмоқчи. 

- Бу йил иккинчи даврадан Қўқон-1912га келиб бир қатор ўйинларда қўлдан келганича жамоамга ёрдам бердим. Айтиш керакки, олий лига билан биринчи лиганинг ўртасидаги фарқ жуда катта. Қуйи лигадаги жамоаларнинг майдонлари ачинарли холатда. Қўқон-1912да ёшлардан иборат ажойиб жамоа шакллантирилмоқда. Шу боис ўрнимни ўша ўсиб келаётган ёшларга бўшатиб беришни жоиз топдим. Тан олиш керак, бугунги кунда элита вакилларидан чақирув йўқ. Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашига тўғри келадиган футболчилари мавжуд. Шунинг учун ҳам вазиятга тўғри баҳо бериб, футболчиликни якунлашни ўйлаб турибман.

- Бу хусусда Қўқон-1912 раҳбарияти билан суҳбатлашганимда, улар мураббийлик лицензия учун курсларда таҳсил олишимга амалий ёрдам беришларини таъкидлаб ўтишди.

- Мураббийликни аввало болалар футболидан бошлашни ўйлаб турибман. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика