UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0

Муҳаммад Юсуф хотира турнирида “CHAMPIONAT.ASIA” иккинчи бўлди Янгиликлар

Муҳаммад Юсуф хотира турнирида “CHAMPIONAT.ASIA” иккинчи бўлди

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Жойларда ижодий кечалар, тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этиляпти.

Жумладан, бугун пойтахтимиздаги “Жар” спорт мажмуасининг кичик аренасида Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган футбол турнири ўтказилди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Терма жамоалар маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада журналистлардан иборат жами 6 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.



Қуръа натижасига кўра, “А” гуруҳидан - “Миллий тикланиш”, “Ёшлик” журнали, “CHAMPIONAT.ASIA”, “В” гуруҳидан - “Ўзбекистон футболи”, МТРК (Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси терма жамоаси), “Спорт” телеканали жамоалари жой олишди.

“А” ГУРУҲИ ЎЙИНЛАРИ
“Миллий тикланиш” - “CHAMPIONAT.ASIA” - 1:3
“Ёшлик” - “Миллий тикланиш” - 0:3
“Ёшлик” - “CHAMPIONAT.ASIA” - 1:2

“В” ГУРУҲИ ЎЙИНЛАРИ
“Ўзбекистон футболи” - “Спорт ТВ” - 2:1
МТРК - “Ўзбекистон футболи” - 5:0
МТРК - “Спорт ТВ” - 3:0

Ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичида 5-ўрин, 2-ўрин эгалари 3-ўрин, гуруҳ ғолиблари эса, турнир ғолиблиги учун ҳал қилувчи финалда тўқнаш келишди. Демак, натижалар билан танишинг:

5-ўрин учун ўйин: “Ёшлик” - “Спорт ТВ” - 4:4 (пен. бўйича 3:2)
3-ўрин учун ўйин: “Ўзбекистон футболи” - “Миллий тикланиш” - 6:2
ФИНАЛ: МТРК - “CHAMPIONAT.ASIA” - 0:0 (пен. бўйича 2:0)
Шу тариқа, гуруҳ ўйинларини юз фоизлик натижа билан якунлаган жамоамиз ҳал қилувчи финал учрашувида Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси терма жамоасига фақатгина пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Асосий вақтда бир нечта голга тортадиган вазиятлар содир этилган бўлсада, лекин бундан футболчиларимиз унумли фойдалана олишмади. Ҳа майли, тайёргарликсиз иштирок этган жамоа учун вице-чемпионлик ҳам ёмон натижа эмас. Бу сафар бўлмаса, келгуси сафар албатта чемпионлик шоҳсупасига кўтариламиз.



Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда турнир ташкилотчиларидан бири, ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов хассос шоир Муҳаммад Юсуфни шундай хотирлади.  

- Севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг барча шеърлари халқимиз қалбидан чуқур жой олган, уларнинг кўпчилиги ҳофизлар томонидан куйга солинган. Бетакрор ижод соҳиби, шеърларида Ватан ва ёрга муҳаббат, меҳр-садоқат, гўзаллик ва нафосатни мадҳ этган шоир ижоди самимийлиги, халқчиллиги билан ажралиб туради. Бу йил Президентимиз Қарорига биноан республикамиз миқёсида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги кенг нишонланяпти. Ўз ўрнида биз ҳам ушбу қутлуғ санага ўз хиссамизни қўшиш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда журналистлар ўртасида футбол турнирини ташкил этдик. Мана ҳозир ушбу мусобақани кўтаринки кайфиятда якунладик. Ўйлайманки, бу мусобақа анъанавий бўлиб қолади.

Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек, бир нечта номинация бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Бизнинг жамоадан ҳам икки киши ўз йўналишларида тенгсиз бўлишди. Энг яхши ҳимоячи номинациясида иккинчи қаватдаги курашларда умуман ютқазмаган Баҳодир Мирзаев ҳақли равишда ғолиб чиқди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика