UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Бухоро": "Сўғдиёна" билан назорат учрашуви ўтказилди"0 16:10Кавани ПСЖ билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти1 16:06"Uzbek Tigers" - "Patriot Boxing Team". Ўзаро тўқнашувлар қандай бўлганди?2 15:53Алвес "Барселона" раҳбарларини соҳта ва ношукур инсонлар деб атади14 15:15Омар Моманидан янги карикатура: Рашфорд Златан соясида қолиб кетди11 14:56Дани Алвес: "Роналду билан ОАВ туфайли жанжаллашиб қолганман"16 14:18Агент: "Отаменди "Манчестер Сити"да бахтли, аммо ким ҳам "Реал"да ўйнашни истамайди"12 13:59“Насаф”нинг баъзи ўйинчилари энди “Сурхон”да ўйнашади 8 13:45"Блэкберн" кичик мухлиси МЮга қарши баҳс олдидан Моуриньони ҳайратга солди5 13:39Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон биринчи саватчадан жой олди3 13:24“Насаф-2” машғулотларни бошлади0 13:22“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд)8 13:19ФАКТ. Бугун "Локомотив" ОЧЛда сафардаги 10-учрашувини ўтказади6 12:57"Ал Таавон": Катта совринларсиз жамоа11 12:45"Барселона" спорт директори мухлислардан Андре Гомешга нисбатан сабрли бўлишни сўради12

15 апр 21:32
Янгиликлар

Москва кундалиги, 7-кун: Тихонов нима учун “Нефтчи”ни тарк этган эди?

Кечаги кун белгиланган вақтдан бироз кеч чиқаётганлиги учун аввало узр сўрайман.

Авваллари ўқувчиларни узоқ вақт сайтда ушлаб туриш учун, МТЖ ўйини ёки бирон бир мусобақани кутар эдим. Айнан шундай паллаларда ишларим қизиганда қизир, мухлисларга ҳам янгиликларни ўқиш ёқарди. Москва сафари орқали, мусобақасиз ҳам ўзимни кундалигим орқали уларни қизиқтира олганимдан хурсанд бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам фахрийлар билан учрашувлар кўпчилик учун қизиқ экан. Ўқувчилардан кўра, бу фахрийларимизни ўзларига манзур бўляпти. Уларни ҳамон ёдга олишимиздан қувонишяпти.


Кеча режа асосида Александр Тихонов меҳмони бўлдик. Ер думалоқ деб бежизга айтишмайди. Тихонов бизни ўзи истиқомат қиладиган уй ёнидаги ўзбек миллий таомларига таклиф қилди. У ерда унинг дўстлари, Арсланов Дамир ва Алексей Кориченколар ҳам бор экан. Суҳбат давомида бу икки киши Тошкент шаҳридаги 100 ўрта мактабда ўқишганлиги, улар билан Павел Бугало, Ёрқин Назаров, Олим Шокиров, Андрей Яравой каби кейинчалик футболда ўз ўрнини топиб кетган футболчилар бир синфда тахсил олганликларини айтиб беришди.



- 110, дедингизми? Мен ҳам ўша мактабда ўқиганман.

- Йў-ғе (кулади) Элла Ванесовнани танирмидинг?

- Бўлмасамчи, жисмоний тарбия фанидан бизга дарс берар эди.


Ҳаётни қизиқлигини қаранг, қаҳрамонларим билан бир мактабни битирган эканман. Бугало, Яравой, Нахаров ҳақида билардим, аммо бошқаларни танимас эдим.


Тихонов 31 ёшида футболчилик фаолиятини тугатган. Бунга жароҳат сабаб бўлмаган. Уни футболдан эрта кетишини кўпчилик кутмаган эди. Ўзини айтишича, ўша йиллари футболдан зериккан. Кимдир алдаган, яна кимдир асабига теккан. Масалан, "Пахтакор"нинг 1995 йилдаги устози Ханс Ферел жамоага ҳаддан ташқари "нагрузка" берган. Ўйинга бир кун қолганида ҳам иссиқ кунлари соат 14:00да бир соатлаб югуртирган. Шунинг учун бўлса керак, кучли таркибга эга бўлсада, жамоа ёмон натижа кўрсатган.


"Нефтчи"дан "Пахтакор"га ўтишига сабаб, уни алдашганлиги бўлган экан. Шартномаси якунига етиб чет элга кетаман деб турганида, унга соҳта шартномани кўрсатиб, сени аслида биз билан яна бир йиллик шартноманг бор деб чув туширганлар. Аламдан футболчи биринчи таклиф билан чиққан жамоага ўтиб кетишни дилига тугиб Фарғонани тарк этган.


Бугунга келиб собиқ футболчи хобби учун болалар футболи билан шуғулланяпти. У билан ажойиб суҳбат бўлиб ўтди. Буни албатта, навбати билан "Кеча, бугун, эртага" лойиҳасида мутола қиласиз.



Тунга яқин Одил Аҳмедов билан учрашдик. Шунчаки дўстона ўтириш. Доғистонлик мухлислар қийин пайтда жамоани ташлаб кетмаганлиги учун ундан жуда ҳам миннатдор эканликларини яширмаяптилар. Бунга "Локомотив" - "Анжи" ўйинида гувоҳ бўлдик.


Уммон терма жамоасига қарши ўйинлардан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтганимда, Одил “водийда ҳам ўтса зўр бўларди”, деб қўйди.


Секин-секин водийдаги стадионларимиз ҳам замонавий кўриниш ола бошлаяпти. Шу кунларга ҳам яқин қолди.


Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 73
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: