UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  0 15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

Мўйдин Мамазулумов кетма-кет учта ўйинда гол урди Янгиликлар

Мўйдин Мамазулумов кетма-кет учта ўйинда гол урди

Тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов иккинчи даврани "Гулистон" сафида бошлади.
Биринчи даврада "Олмалиқ" сафида ўйнаган ҳужумчи 7та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урганди. 

"Гулистон" таркибида ўтказган дастлабки тўртта ўйинида футболчи 4та гол урди. У сўнгги уч турда майдонни голсиз тарк этмади. 15-турда "Сўғдиёна"га қарши ўйинда (2:0) Мамазулумов "Гулистон" таркибидаги илк голини урди. Кейинги турда "Локомотив" меҳмони бўлган Ашурматов шогирдлари йирик 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ўша ўйинда гулистонликларнинг ҳар иккала голига Мамазулмов муаллифлик қилди. 17-турда ўз уйида ўтган йилги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилган "Гулистон" 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув давомида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Мўйдин аниқ амалга оширганди.

Бу йил узлуксиз гол уриш борасида "Насаф"нинг ёш ҳужумчиси Азамат Алланиёзов рекордчи. У кетма-кет 6та турда майдонни голсиз тарк этмади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика