UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  2 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  34 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  38 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5

Мочинов “Оқ-тепа”дан нима учун кетди? Янгиликлар

Мочинов “Оқ-тепа”дан нима учун кетди?

Александр Мочиновнинг “Оқ-тепа” бош мураббийлигидан кетиши кутилмаган янгилик бўлди.
Кеча клуб расмий сайтида “Оқ-тепа” Мочинов билан дўстона хайрлашди” деган хабар чиқди. Хабарда ёзилишича, Мочиновнинг ўзи истеъфо сўраб раҳбариятга мурожаат қилган, аммо нега айни мавсум қизиган бир пайтда истеъфога чиқишининг сабаби келтирилмаган.

Йил бошида “Оқ-тепа” футбол клуби ўз базасида ОАВ учун тақдимот маросимини ўтказган, янги мавсумга бағишлаб ташкил қилинган матбуот анжуманига мен ҳам боргандим. Ўшанда клуб раҳбари Ғанишер ака Шоғуломов “Оқ-тепа”нинг бу йилги режалари ҳақида тўхталиб, “Мақсадимиз - олий лигага чиқиш” деганди. Бу гапни бошқалар, жумладан бош мураббий Александр Мочинов ҳам тасдиқлаганди.

“Оқ-тепа” биринчиликни яхши бошлади. Жамоа айни пайтда ўтказилган 13та ўйиндан сўнг 28 очко билан биринчи ўринда бормоқда. “Оқ-тепа”ни бемалол иккинчи босқичга чиқиб бўлди десак бўлади. Маълумки, биринчи лиганинг иккинчи босқичида “Ғарб” билан “Шарқ” бирлашганидан кейин кураш янада қизийди. Олий лигага чиқиш учун кескин рақобат бошланади. Яққол фаворит “Шўртан” пайдо бўлади. Табиийки бундай пайтда “Оқ-тепа”га яхши мураббий керак бўлади. Агар Мочинов охиригача қолганида жамоани олий лигага олиб чиқиши мумкин эди, лекин у киши тўсатдан кетиб қолди.

Энди савол туғилади: ҳаммаси яхши кетаётган бир пайтда нима учун бош мураббий ўз хоҳишига кўра истеъфо беришни маъқул кўрди? Кубокда “Пахтакор”дан учралган аламли мағлубият учунми? Ўйинни бориб кўрган журналист сифатида шуни айтишим мумкин, шу куни Мочинов ютқазгани йўқ, балки “Пахтакор” ютди. Жамоавий ўйини ва футболчиларининг кучлилиги эвазига “Пахтакор” 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қолаверса, олий лигада чемпионлик учун курашаётган жамоадан бундай ҳисобда енгилиш биринчи лига вакили учун кўп ҳам ваҳима қиладиган нарса ҳисобланмайди.

Муҳими, “Оқтепа” биринчи лигада яхши иштирок этмоқда ва бизга маълум бўлишича, раҳбариятнинг бош мураббийдан кўнгли тўқ эди, футболчилар ҳам бу мураббий билан бемалол ишлашаётганди. Бироқ Мочинов кутилмаганда кетишга қарор қилди. Баъзан ўйланиб қоласан, эҳтимол ишдан бўшашнинг бирор сабаби бордир. Ва истеъфонинг сабаби бизни негадир “Бунёдкор” томонларга етаклаяпти. Яхши биласиз, яқинда “Бунёдкор”ни Сергей Лушан қабул қилиб олди ва катта эҳтимол билан давралар оралиғида мураббийлар штабини янгилаб чиқади. Бу ҳозирча тахмин, холос. Агар клуб раҳбарияти Лушанга охиригача ишлаш имконини берадиган бўлса, Сергей Иванович мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Ҳикмат Эргашев, Мурод Отажонов сингари мураббийлар билан бошқа ишламаслиги мумкин.

Кейин эса мураббийлар штабини янгилашга тўғри келади ва бунинг учун биринчи рақамли номзодлардан бири Александр Мочинов. Мочинов ўтган йил “Бунёдкор” ўринбосарларини шуғуллантирди ва жамоадаги муҳитни яхши билади. Қолаверса, у Лушан билан яхши таниш. Бундан ташқари, Сергей Лушаннинг нисбатан ёш мураббий эканлигини инобатга олсак, атрофига ўзи каби ёш мураббийларни йиғишга ҳаракат қилиши турган гап. Чунки ўзбекчиликда ўзидан каттага иш буюргандан кўра, ўзидан кичикка иш буюрган маъқул.

Мочиновнинг мураббийлик фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, нимагадир бу мураббий тез-тез ғалати қарорларни қабул қилиб юради. Эътибор беринг, у футболни тугатгач, “Оқ-тепа”да иш бошлади. Клуб уни иш билан таъминлади, ҳатто керакли лицензия учун ўқитди ҳам. Кейин нимадир бўлди-ю, ёш мураббий “Бунёдкор”га ўтиб кетди. “Оқ-тепа” эса бир амаллаб ўз кунини кўриб юраверди. Ўтган йил “Бунёдкор” билан ёшлар лигасида чемпион бўлган мураббий бу йилдан яна “Оқ-тепа”га қайтди. Ҳаммаси яхши кетаётган бир пайтда жимгина яна клубдан кетди. Энди бўлса, олий лиганинг биринчи даврасидан кейин “Бунёдкор” мураббийлар штабига қўшилиши кутилмоқда.

Мочинов иккинчи даврадан Сергей Лушанга ёрдам беради ҳам дейлик. Бу билан “Бунёдкор” ўз мураббийлар штабини янгилаб олган бўлади, Лекин “Оқ-тепа”-чи? Клуб олдига қўйилган вазифа нима бўлади? Ёки Мочинов “Оқ-тепа”нинг олий лигага чиқа олмаслигини ҳис қилиб иссиғида кетишни маъқул кўрдими? Ёки бўлмаса чиққани билан элитада ўйнаш-ўйнамаслиги номаълум бўлиб қолади деган ўйга бордими? Агар Мочинов “Бунёдкор”га қайтиш фикрида бўлса, балки ўзи учун тўғри қилиши мумкин, ҳар ҳолда олий лига жамоаси, чемпионлик учун курашадиган клуб, мукаммал шароит, яхшигина маош, қаёқдаги дала майдонларга бориб футбол ўйнамайсан деганларидек. Нақадар мазза тўғрими?

Аммо “Оқ-тепа” билан тузилган шартнома-чи? Бугун бу мураббий индамай кетаверса, эртага униси натижа учун жавоб бермайман деб туриб олса, унда профессионаллик қаёқда қолади? Юқори малакали мутахассисларимиз мураббийларни нима учун ўқитишяпти? Қаердан яхши таклиф тушса ўша жойга канадек ёпишиб олиш учунми ёки бир ерда кўпроқ муддат меҳнат қилиб ўзидан из қолдириш учунми? Хуллас, нималар бўлаётганини тушунмадик. Ўйлаймизки, яқин бир-икки ҳафта ичида кўп нарсага ойдинлик киритилади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика