UZ

10 дек 16:52
Янгиликлар

Миржалол Қосимов: Яна Ғарб минтақасига қайтиш қизиқарли

ОЧЛ баҳсларига қуръа ташлаш маросими якунланиши билан, биз “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқдик.
 - Икки йил кетма-кет шарқий зонада ўйнаганимиз сабаб, у ердаги рақиблар бизга яхши таниш бўлиб улгурганди. Лекин бу сафар ғарбга тушишимиз аниқ бўлгани туфайли, оралиқдаги вақт мобайнида имкон қадар улар ҳақида маълумот тўплашга интилдим. Биз жойлашган гуруҳ ҳақида нима дейишим мумкин? Аввало шуни таъкидлашим лозим, Шарқ зонасида Австралияни ҳисобга олмаганда, қолган миллий чемпионатлар биз сингари баҳор-куз тизимида ўтказилади. Шу боисдан ҳам ўйин амалиёти борасида имкониятлар тенг эди. Ғарбда эса оғирроқ бўлади. Масалан ОЧЛ гуруҳ бахслари Саудия Арабистони чемпионати ниҳоясига етиши билан бошланади ва “Ал-Фотиҳ” Чемпионлар лигасига қандай ҳолатда етиб келишини аниқлаш мушкул. Ўтган мавсумда бу клуб Саудия чемпиони бўлгани инобатга олинса, бизга энг кучли рақиблардан бири тушгани ойдинлашади. Хатто ҳозирда улар 9-поғонани эгаллаб турганлари ҳам, ҳали ҳеч нарсани англатмайди.

Ўтган йили Эронда тўртинчи ўринни олган “Фулад” бу йил 5-поғонани эгаллаб турган бўлса-да, карвонбоши билан орадаги фарқ 3 очкони ташкил этиши жамоа бу йил ғолиблар қаторида бораётганидан дарак беради. Қисқа қилиб айтганда, рақиблар анча жиддий, лекин ўйинлар қизиқарли кечади деб айтиш мумкин. Гуруҳда тўртинчи жамоа ким бўлиши ҳали номаълум бўлса-да, у Ўзбекистондан бўлмаслиги бизни қувонтиради. Чунки гуруҳ босқичида ҳамюртларимиз билан тўқнаш келишни истамасдик.

  - Гуруҳ босқичини Саудия Арабистонида бошлашимиз, мавсум олди режаларига ўзгариш киритадими? Яъни тайёргарликнинг сўнгги босқичи ўша ерга кўчирилмайдими?
  - Йўқ. Гуруҳ баҳслари 25 февралдан бошланиши бизга аввалдан маълум бўлгани сабабли, биз мавсумга тайёргарлик режаларини тузиб бўлганмиз ва уни ўзгартирмаймиз. Унга кўра биринчи йиғин БААда, иккинчиси эса Туркияда ташкил этилади. Туркиядан 17 февраль куни қайтиб келамиз ва Тошкентда тайёргарликнинг сўнгги босқичини якунлаб, тўғри Саудия Арабистонига учамиз.

  - “Бунёдкор” ўз олдига доимо энг юқори вазифаларни қўйган. Жумладан Осиё Чемпионлар лигасида ҳам. Лекин жамоани асосий таркиб ўйинчиларидан 3-4 нафари тарк этган ҳолда, ҳозиргача ҳеч ким келиб қўшилмаганини инобатга олсак, халқаро мусобақада “қалдирғочлар” қийналиб қолишмайдими?
  - Селекция ишлари аллақачон бошланган ва мавсум бошлангунча давом этади. Ёдингизда бўлса, Пишур ва Блажич бизга ўтган йилги илк ўйинимиз арафасида келиб қўшилишганди. Номларга тўхталмаган ҳолда ишонч билан айтишим мумкин, бизда ҳам янги ўйинчилар бўлади. Қолаверса, ўринбосарлар таркибида чемпион бўлган таркибдан бир нечтасини лигага ҳам рўйҳатдан ўтказамиз ва уларга имкон берамиз. Лекин таркиб ва рақиб қандай бўлишидан қатъий назар, асосий вазифамиз ўзгармайди – “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашади!

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1213
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  526
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  257
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: