UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  1 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  2 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  3 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  12 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  25 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  60 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  59 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  18

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди Янгиликлар

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов мамлакат футзал, ўсмирлар, U-19 ва U-20 ёшлар ҳамда миллий терма жамоа мураббийларини тасдиқлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан амалдаги шартнома узайтирилди. Мутахассис 2014 йил давомида миллий терма жамоани Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2015 финал босқичи учрашувларига тайёрлайди.

Бундан ташқари, турли ёш тоифасидаги терма жамоалар мураббийлари ҳам тасдиқланди. Жумладан, 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ва 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ишини давом эттиради.

Ҳар иккала мутахассис 2013 йил кузида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, 2014 йилги Осиё чемпионатлари финал босқич йўлланмасини қўлга киритган. Олимхўжаев ўз шогирдларини Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигига тайёрласа, Евстафеев Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўради.

2014 йилнинг январь ойида Уммонда ташкил этиладиган U-22 Осиё чемпионатида 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йўл олади. Шунингдек, 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати баҳсларига Ўзбекистон футзал терма жамоасини Баҳодир Аҳмедов тайёрлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика