24 feb 20:06
News

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ"

"Ал-Фатҳ" - "Бунёдкор" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб қалдирғочлар иштирок этишди.
- Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш. Бунинг учун 1-турданоқ очко йиғишни бошлашимиз керак. Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ. "Ал-Фатҳ" ҳақида гапирадиган бўлсам, жуда тартибли ўйин кўрсатишини айтиб ўтган бўлардим. Жамоанинг ўрта чизиғи ва иккала қанотида тезкор футболчилар тўп тепишади.

Олдинги чизиқдаги конголик ва бразилиялик легионерлари кучли. Рақибнинг "Ал-Наср" ва "Ал-Иттиҳод"га қарши уйда ўтказган ўйинларини кўриб чиқдик ва ўзимизга керакли хулосаларни олдик. Эртага иккала жамоага ҳам майдон ҳолати бироз салбий таъсир ўтказиши мумкин. Чунки кеча машғулот ўтказганимизда майдон яхши ҳолатда эмасди.

Одатда меҳмонда эришилган дуранг натижага ижобий қаралади. Бироқ биз Саудия Арабистонидан уч очко билан қайтишни истаймиз. В гуруҳида кучли жамоалар йиғилган. Қатарнинг "Ал-Жаиш" жамоаси охирги паллада жуда кучли таркибни жамлади. Эроннинг "Фулад" клуби эса жамоавий ўйин ҳисобида ўз чемпионатида якка пешқадам бўлиб турибди. Ал-Фатеҳ эса Осиё Чемпионлар лигасида янги ном ва улар бу мусобақани яхши бошлашга интилишади. Бунёдкор эса ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда доимо ўз олдига юксак марраларни қўяди. Қисқаси, бизнинг гуруҳ жудаям қизиқарли. Афсуски, гуруҳ босқичи якунига кўра мусобақа 2та ажойиб жамоа тарк этади, - дейди Миржалол Қосимов.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook