UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  5 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  4 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  13 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6

Миржалол Қосимов: "Саркисян фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Саркисян фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради"

Сайтимиз орқали "Нефтчи" жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрий Саркисянни "Бунёдкор"да фаолият олиб бориши ҳақида хабар берган эдик.
Баъзи сайтлар, ушбу хабарни инкор этишга уринишган бўлсада, Миржалол Қосимов мухбиримиз Камолиддин Алимов билан суҳбатда Юрий Вазгеновични шу кунларда расман "Бунёдкор"да фаолият бошлаш арафасида эканлигини тасдиқлади:

- Мансур Саидов ва Шукурали Пўлатовнинг "Бунёдкор"га ўтишини Юрий Саркисян билан боғлашяпти. Гап-сўзларга қараганда, Юрий Вазгенович сизнинг жамоангизда маслаҳатчи мураббий вазифасида ишлар экан. Шу маълумот ростми?

- Инкор этмайман. Юрий Вазгенович бой тажрибага эга мутахассис. Унинг тажрибасидан фойдаланиш керак. Шу мақсадда уни маслаҳатчи мураббий лавозимига таклиф қилганмиз. Шу кунларда келишув расмийлаштирилади.


П.С: Ёдингизда бўлса, мухлисларга мурожаат билан чиққан эдик. Унда "СА"да чиқадиган хабарлар 95%га тўғри бўлиши, фақатгина баъзи ўзгаришлар сўнгги лаҳзага келибгина амалга ошмай қолиши мумкинлигини қайд этган эдик. Куни кеча чиққан Ония борасидаги хабарга ҳам тўхталиб ўтамиз. Африкалик бу футболчи ҳақиқатдан ҳам "Андижон" билан музокара ўтказган ва январь ойидан жамоа таркибига бориб қўшилишга тайёр эканлигини айтиб ўтган. Баъзан футболчилар ўз гапларини жуда тезкорлик билан қайтиб оладилар ва тонадилар. Ундайларга маслаҳатимимз, очиқ ўйин қилинг. Сайтимиз у шоҳдан бу шоҳга ўтиб юрувчи футболчилар орқали рейтинг қилмайди ва унга қараб ҳам қолмаган. Онияни жуда тезкорлик билан жамоасини алмаштира олишини 2012 йил мисолида кўрган эдик. Мавсум оралиғида ҳимоячи бир вақтнинг ўзида ҳам "Бунёдкор", ҳам "Пахтакор" жамоаси билан шартнома имзолаган эди.
 
"СА" - футбол ичидаги сайт.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика