UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  23 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

Миржалол Қосимов: «Ўзбекистон ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди» Янгиликлар

Миржалол Қосимов: «Ўзбекистон ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди»

Гонгконгга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 5-тур учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан
, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз шогирдлари ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.

«Ҳар бир ғалаба мураббий ва футболчиларга қўшимча куч беради. Гонконг устидан ғалаба қозонганимиздан ҳурсандман. Мақсадимизга эришганимиздан жуда мамнунман. Йигитлар ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим», - деди Қосимов.

«Кеча айтиб ўтганимдек, Гонконг терма жамоаси ҳимояда яхши ҳаракат қилади. Бу жамоа биз учун бежизга ноқулай рақиб ҳисобланмайди. Футболда бузиш яратишдан осон. Гонконг рақиб ҳужумини бузишни ҳуш кўради ва буни уддасидан чиқади. Шу сабаб, бугунги ўйинда улар дарвозасига гол уриш осон бўлмади», - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

«Миржалол Қосимов Осиё Кубоги финал босқичи ўйинларигача терма жамоа етарлича тайёргарлик кўришини таъкидлаи. «Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Осиё Кубоги финал мусобақаси бошланишига вақт етарли. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўриб, ўз олдимизга максимал вазифа қўйиш ниятимиз бор», - деди Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика