UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  0 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  1 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  14 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2

Миржалол Қосимов Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоага бош мураббийи бўлди Янгиликлар

Миржалол Қосимов Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоага бош мураббийи бўлди

Сентябрь ойида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар жамоасига бош мураббий этиб Миржалол Қосимов тайинланди.
Унга худди миллий терма жамоада бўлгани каби Шуҳрат Мақсудов ёрдам беради.

Янги тузилган терма жамоанинг дастлабки йиғини июнь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ёзги йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши кўзда тутилган. Айни пайтда бир нечта терма жамоалар билан музокаралар олиб бориляпти.

Миржалол Қўшоқовичнинг сайтимизга берган интервьюсига кўра, терма жамоа мураббийлар штабида яна бир мураббий иш бошлайди. Яыин кунларда бу мутахассиснинг номига ойдинлик киритилади. Кўп эҳтимол билан бу мутахассис шу ёшдаги футболчилар билан ишлаган мураббий бўлади. Инчхондаги Осиё ўйинларида 1991, 1992, 1993 йилда туғилган футболчилар иштирок этишади. Бундан ташқари, мусобақа регламентида уч нафар ёши катта футболчининг қатнашишига ҳам рухсат этилган. Қосимов бундай имкониятдан фойдаланади. Фақат Осиё ўйинлари ФИФА кунига киритилмагани учун легионерлар масаласида муаммо юзага келади. Бунда маҳаллий ёши катта футболчиларимизнинг Кореяга бориш эҳтимоли юқори бўлади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика