UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3

Миржалол Қосимов: "Нестеровнинг майдонга чиқиш-чиқмаслиги эртага маълум бўлади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Нестеровнинг майдонга чиқиш-чиқмаслиги эртага маълум бўлади"

“Бунёдкор” – “Бурирам Юнайтед” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.
- Бизни муҳим ва қийин ўйин кутиб турибди. Боиси, биринчи ўйинда ютқаздик. Рақиб яхши шаклланган, кучли жамоа. Бу жамоа гуруҳда Япония ва Хитой клубларини ортда қолдирди. Олдимизда чорак финалга чиқиш вазифасини қўйганмиз. Меҳмонда ҳам ёмон ўйин кўрсатмадик. Лекин иккита хато туфайли гол ўтказиб юбордик. “Бурирам” ўз ўйида бешта ҳимоячи билан ўйнади. Сафарда ҳам бизнинг ўйинимизни бузишга ҳаракат қилади. Мен эса ўз шогирдларимга ишонаман. Умид қиламан, биз ўзимизга керакли натижани қўлга киритамиз, - дейди Миржалол Қосимов.

- Олександр Пишур ўтган ўйинда асосий таркибда майдонга тушмади. Бунинг сабаби нимада?

- Узоқ йўл босиб ўтилгани учун у ўйинга тўлиқ тайёр эмасди. Биринчи бўлимда Камолиддин Мурзоев ҳужумда масъулиятни ўз зиммасига олиши керак эди. Иккинчи бўлимда кутилмаганда жарима тўпидан гол ўтказиб юбордик. Натижада Пишурни майдонга туширишга қарор қилдим. Битта таркиб билан йил давомида ўйнаб бўлмайди. Имкон қадар барчага ўйин амалиётини бериш керак.

- Игнатий Нестеровни эртанги ўйинда кўришимиз мумкинми?

- Игнатий ҳали ўйинга тўлиқ тайёр эмас. Олдимизда бир кун вақт бор. Нестеровнинг майдонга чиқиш-чиқмаслиги эртага маълум бўлади. Ҳозирда шифокорлар асосий дарвозабонимизни тайёрлашга ҳаракат қилишяпти. Биринчи ўйинда Муроджон Зухуров яхши ўйнади. Унинг анчадан бери ўйин амалиёти йўқлигини ва ўйин сафарда бўлганини инобатга олсак, у ёмон ўйнамади.

- “Бурирам Юнайтед” жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

 - Жамоада яхши таркиб йиғилган. Яхши савиядаги маҳаллий ва хорижлик футболчилар бор. Гуруҳ босқичи давомида жамоа жуда тартибли ўйин кўрсатиб, мураббийнинг барча кўрсатмаларига тўлиқ амал қилди. Биринчи ўйинда 7 ва 8-рақамли футболчилар дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборди. Еттинчи рақамли, испаниялик легионер яхши ўйинчи эканини гуруҳ босқичи ўйинларида кўрдик. Улар эртага ўйинга тушиб, жамоа ўйинини кучайтиришса керак. Шунга қарамай, биз ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа гуруҳ босқичида уй учрашувларида ғалаба қозона олмади. Бунга эса, қайсидир маънода, майдон ҳолатининг яхши эмаслиги ҳам сабаб бўлганди...

 - Гуруҳдаги ўйинларга эътибор қаратсак, ўз уйимизда учта дуранг ўйнадик. Сафарда эса иккита ғалаба ва битта дуранг қайд этдик. Таиланддаги сафар ўйинида ютқаздик ва энди навбат ўз уйимиздаги ғалабага келди (кулади). Майдоннинг ҳолати анча яхшиланди, лекин ҳали 100 фоизга эмас.

- Нестеровдан ташқари яна бошқа йўқотишлар борми?

 - Бор. Футбол тўқнашувли спорт тури. Анвар Ғофуров ва Фозил Мусаевда ҳам жароҳат бор. Эртага қайси футболчиларнинг майдонга тушиши шифокорлар билан бўлиб ўтадиган сўнгги суҳбатдан сўнг маълум бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика